Жума, 29.03.2024, 12:02
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Октябрь » 30 » Санжар Умаровни озод этишни сўраган
23:21
Санжар Умаровни озод этишни сўраган
 Қароргоҳи Франкфуртда жойлашган Инсон ҳуқуқлари Халқаро жамияти Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга очиқ хат йўллаб, мухолифатдаги "Серқуёш Ўзбекистоним" коалициясининг раҳбари Санжар Умаровни озод этишни сўраган.

 Инсон ҳуқуқлари Халқаро жамиятининг Ижрочи директори Карл Хафенга кўра, Санжар Умаров қамоқхонадан зудлик билан озод этилиши ҳамда тиббий муолажа олиши керак.

 Шу ойнинг ўрталарида Санжар Умаров билан рафиқаси Индира Умарова Тошкентга яқин Товоқсой посёлкасидаги қамоқхонада 3 йил мобайнида биринчи марта кўришишга муваффақ бўлган эди.

 Индира Умарова турмуш ўртоғининг соғлигидан хавотир билдирган, яқинлари Санжар Умаровнинг қамоқхонада ўлимга юз тутаётганини айтишган.

 Аёли Индира Умарованинг айтишича, 52 ёшли Санжар Умаровнинг соғлиги ортиқ қамоқхона шароитига дош бермаслиги мумкин.

 У турмуш ўртоғи Товоқхонадаги қамоқхонада ўзини танимагани ва овқат ейишга ҳам мажоли қолмаганини айтган.

 Йирик ишбилармон бўлган Санжар Умаров 2005 йилда "Серқуёш Ўзбекистоним" мухолифат коалициясига раҳбарлик қилган эди.

 У Андижон воқеаларидан сўнг ҳукуматни мухолифат билан мулоқот қилишга ва иқтисодий ислоҳотларни бошлашга чақирганди.

 2005 йил охирида "Серқуёш Ўзбекистоним" коалициясининг раҳбарлари - Санжар Умаров ва Нигора Ҳидоятоваларни Ўзбекистон ҳукумати ҳибсга олади ва уларни иқтисодий жиноятларда айблайди.

 2006 йил мартида Тошкент шаҳар маҳкамаси Санжар Умаровни уюшган жиноий гуруҳ тузиш, хориждаги сохта ширкатлар ҳисобига йирик миқдорда маблағ ўтказиб, ноқонуний даромад топиш,солиқ тўлашдан бўйин товлаш каби бандларда айблаган, ўн йилдан зиёд муддатга озодликдан маҳрум этиш, Санжар Умаровдан 8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ундириш ҳақида ҳукм чиқарган.

 Бироқ ўша йил апрел ойида ўтган аппеляция маҳкамаси жазо муддатини етти ярим йил қилиб белгилаганди.

 Ўзбекистон маҳкамаси "Серқуёш Ўзбекистоним" коалицияси мувофиқлаштирувчиси Нигора Ҳидоятовани 10 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарган, аммо бирмунча муддат ўтиб, унга етти йиллик шартли жазо белгиланиб қамоқдан озод этилган.

 Санжар Умаровнинг қийноқларга тутилгани ҳақида 2005 йил ноябридаёқ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Human Rights Watch ташкилоти хавотир билдирган.

 Қизилтепа қамоқхонасида унинг асоссиз жазо изоляторига ташлангани хабар қилинган.

 Маҳкамаларда Санжар Умаровнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилган Виталий Красильников 2006 йил ёзида Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган.

 Бошидан Санжар Умаров устидан маҳкама сиёсий маҳкама сифатида кўрилган. 

 Оврўпо Иттифоқи расмий Тошкент билан мулоқотларда Санжар Умаровни озод қилиш масаласини кун тартибига қўйган.

Просмотров: 903 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 5.0/1
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей