Чоршанба, 24.04.2024, 21:17
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Октябрь » 28 » HRW Рустам Иноятов сафарини қоралади
21:52
HRW Рустам Иноятов сафарини қоралади

HRW Рустам Иноятов сафарини қоралади

 Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Human Rights Watch Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Рустам Иноятовнинг Олмонияга сафар қилишга рухсат берилганини шармандалик дея атаган. 

 Ташкилотга кўра, бу сафарнинг Оврўпо Иттифоқи томонидан Андижон хунрезлигидан сўнг бир қатор ўзбек расмийларига нисбатан киритилган виза чекловлари бекор қилиниши биланоқ, бошқа томондан икки инсон ҳуқуқлари фаолининг узоқ йиллик қамоқ жазоларига ҳукм қилинган кунларига тўғри келгани танқидга сазовордир.

 Human Rights Watch ташкилотининг баёнотига қадар Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Рустам Иноятовнинг Олмонияга сафар қилгани ва ё қилмагани бир маънода мавҳум қолаётганди.

 Олмония расмийлари ўзбек ҳайъати сафари ҳақидаги хабарларни рад этганлар.

 Бироқ Human Rights Watch ва Очиқ Жамият институти ушбу сафар бўлиб ўтгани тасдиғини қўлга киритганларини маълум қилишган.

 Human Rights Watch бошқа қатор инсон ҳуқуқлари ва халқаро ташкилотлар каби 2005 йилда Андижонда рўй берган воқеани қирғин деб ишонади ва бу қирғинга Ўзбекистон ҳукуматидаги қатор мулозимлар сафида Рустам Иноятовни ҳам алоқадор деб танийди.

 Инсон ҳуқуқлари ташкилотини ларзага солган ҳолат Оврўпо Иттифоқининг Ўзбекистон мулозимларига виза тақиқини бекор қилиши билан жаноб Иноятов бошчилигида бир гуруҳнинг Олмонияга жўнагани ва худди шу куни - 23 октябрда Ўзбекистонда таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Турғуновнинг ўн йилга қамоққа ҳукм этилганидир.

 Human Rights Watch Ўзбекистонга нисбатан жазо чораларини бекор қилмаслик, қайтага ҳукуматга нисбатан босимни кучайтириш талабини илгари суриб келаётганди.

 Ташкилотнинг Оврўпо ва Марказий Осиё бўлими директори Рейчел Денберга кўра, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Олмонияга сафари яна бир бор нима учун виза тақиқи бекор қилинмаслиги кераклигини исботлади.

 Денбер хонимга кўра, жаноб Иноятовнинг номи юзлаб инсонларнинг ўлими билан боғлиқ, Олмониянинг уни таклиф қилиши эса Олмония ҳукумати учун шармандаликдир.

 Оврўпо Иттифоқи инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан Андижон қирғини учун маъсул деб кўрилган Рустам Иноятов дохил 12 ҳукумат мулозимининг Оврўпо Иттифоқига киришини 2005 йилнинг октябрида тақиқлаганди.

 Ўзбекистон ҳукуматидан эса Андижон қирғини бўйича мустақил халқаро текширувга изн бериш талаб қилинди.

 Аммо расмий Тошкент халқаро ҳамжамиятнинг бу талабини қондиргани йўқ.

 Ўзбекистондан келаётган хабарларга кўра, инсон ҳуқуқлари фаоллари, мустақил журналистларнинг турли сохта айблар билан қамоққа олиниши, қамоқхоналарда қийноқ қўлланилиши, диний эътиқоди учун тазйиқ ва таъқиблар ҳамон давом этмоқда.

 Қамоқхоналардан айрим инсон ҳуқуқлари фаоллари озод этилар экан, фақат ўтган ойлар давомида яна икки фаол қамоққа ташланган.

 Рейчел Денбер хонимга кўра, Ўзбекистон ҳукумати инсон ҳуқуқлари борасида тараққиётга эришди деб айтиш бемаъниликдир.

 'Тазйиқ ва қўрқувлардан холи шароит'

 Айни вақтда АҚШ Давлат департаменти инсон ҳуқуқлари фаоллари Аъзам Турғунов ва Солижон Абдураҳмоновнинг узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганлари, тергов ишлари мобайнида йўл қўйилган қонунбузарликлар ва қийноқлар юзасидан хавотир билдирган.

 Давлат департаменти матбуот котиби Шон Маккормак номидан чиқарилган баёнотда яқинда ўзбекистонлик бир неча ҳуқуқ ҳимоячиси ҳибсдан озод қилингани олқишланади, аммо Ўзбекистондаги қонун устуворлиги, матбуот эркинлги ва инсон ҳуқуқлари вазияти ҳануз жиддий хавотирларга сабаб бўлаётгани айтилади.

 Давлат департаменти Ўзбекистон ҳукуматини мустақил журналистлар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари учун тазйиқ ва қўрқувлардан холи шароитда ишлаш имкониятини яратишга даъват қилган.

Просмотров: 1271 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 5.0/1
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей