Чоршанба, 23.06.2021, 16:52
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Октябрь » 25 » ПАХТА ЭККАННИКИМИ, ЁКИ ТЕККАННИКИМИ
16:01
ПАХТА ЭККАННИКИМИ, ЁКИ ТЕККАННИКИМИ

ПАХТА ЭККАННИКИМИ, ЁКИ ТЕККАННИКИМИ

 «Андижоннома» газетасида «Кечирилмас хиёнат» рукн билан  чоп этилган, «Ок пахтага дог туширдингиз» сарлавхали макола хусусида мулохаза.

 

Мазмунни, галамислик максадда бузиб курсатганликда, хамда жаноб муаллифга тухмат килганликда  айбдор булмаслик учун, аввал ушбу маколанинг тула матнини жамоанинг эътиборига иктибос килишдан бошламокчиман:

 

« … Кечирилмас хиёнат

 

«ОК ПАХТАГА ДОГ ТУШУРДИНГИЗ»

бу сузлар фермер Махамматрайим Хамрокулов фаолиятига берилган бахо булди.

 

У Кургонтепа туманининг Бирлашган кишлогидаги «Богча эна» фермер хужалигининг рахбари. Нафси хакалак отган бу шахс кингирлик кучасига кирди. Шу кишлокнинг Дустлик кучасида жойлашган чорва фермасига 2 тонна 610 килограмм пахтани яшириб куйди. Узи мехнат килиб яратган хосилни кушни Киргизистон Республикасига олиб утишни режалаштирди. Жами 114 минг 130 сумлик «ок олтинни» катта пулга сотиш хусусида эгри ният кунглига тугилган эди. Яхшиямки, хукукни мухофаза килувчи идоралар вакиллари бу кабих максаддан уз вактида хабардор булдилар. Вахолангки, мавсум аввалида Махамматрайим Хамрокулов туман ички ишлар булимии ходимларига «шундай конунбузарликларга йул куймайман» деган маънода ёзма тилхат берган эди.

 

Кургонтепада 43 та фермер хужаликлари чегара худудида жойлашган. Улардан бири- «Шавкат» фермер хужалигининг рахбари Кенжабек Азизов уйидаги самонхонада 120 килограмм пахтани саклаётганлиги маълум булди. Фермернинг гапига караганда, бу пахта 11 октябрда терилган ва куритиш учун олиб куйилган эмиш. Буни карангки, фермер хужалиги хали давлат режасини бажаргани йук. Пахтани кабул килиш максанига фермер нима учун топширмади? Бу эгриликнинг замирида кандай максад ётганлиги аён-ку.

 

Пахтаобод туманида «Миян» чегара маскани бор. 1982 йилда тугилган, хеч каерда ишламайдигон Азон Йулдошев 16 октябрь куни куни манна шу маскан якинида трактор билан 2 тоннаю 35 килограмм пахта хом ашёсини кушни Киргизистонга олиб утиб сотиб юбормокчи булаётган пайтида кулга олинди. У бу пахтани Улугнор туманидан хар бир килограммини 450 сомдан сотиб олганлигини айтди. Тахминан 750 сум атрофида сотмокчи экан. Каранг, бу анча-мунча пул дегани эмас, ахир. 15 миллион сумдан ортикка пулламокчи булди. Унинг яшаш жойи текширилганда Яна 400 килограмм пахта, 775 килограмм минерал угит топилди. У мана шу неъматларни хам четга сотиб юборишдек кабих ниятни кузлаганлигини тан олди.

 

Жиноят жазосиз колмайди. Хиёнатни ок пахтани етиштирган дехконлар, виждони покиза инсонлар асло кечирмайдилар.

 

Элбек Музаффар…».

 

Мана шу макола, кеча   21 октябрь куни, «АНДИЖОННОМА» газетасининг 3-бетида чоп этилган.

 

Хуш, бу хакда холисанилло нима дейиш мумкин? Албатта, пахта билан олиб-сотарлик килмокчи булган Пахтаободлик ишсиз йигит, Азон Йулдошевнинг химоясига бир нима дейиш кийинрок. У чиндан хам бошкаларнинг мехнати эвазига тирикчилик килмокчи булганлиги куриниб турипти. Лекин жаноб муаллиф, маколасининг якунига караганда, узини виждони покиза инсонлар каторига куяр экан, газетхонларга Азон Йулдошевнинг айбини 10 баробар буртириб курсатиши, покиза виждонли инсонга ярашмайди. Холбуки, 35 килограмни хисобга олинмаганда, 2 тонна пахта 750 сумдан 15 миллион сум эмас, бир ярим миллион сум булади. Тугри, бу хам Узбекистон шароитида, оз пул эмас. Лекин кушиб ёзмасдан, борини ёзиш керак-да.

 

Энди, «Богча эна» ва «Шавкат» фермер хужаликларининг рахбарлари Махамматрайим Хамрокулов ва Кенжабек Азизовлар хакида гапирар булсак, уларнинг айби нима?! Эътибор берсангиз, Махамматрайим Хамракулов 2 тоннаю 610 килограмм пахтани гуёки кушни Киргизистонга сотмокчи булиб, чорва фермасига яшириб куйганлигини ёзар экан, бу пахтани фермер узи мехнат килиб яратган хосил эканлигини,  жаноб муаллиф шахсан узи эътироф этмокда!

 

Бошка фермер Кенжабек Азизов эса (балки, ёгингарчилик натижасида хул булиб колган) 120 килограмм пахтасини, самонхонасида куритаётганлиги ростми, ёлгонми бу унинг шахсий иши. Чунки, пахта уники.

 

Бу ерда Махамматрайим Хамрокулов хам, Кенжабек Азизов хам хеч кимга хиёнат килганлари йук, ва хеч кандай жиноят хам содир килганлари йук. Пахта хозир уларнинг мулки булиб, хукукий жихатдан у хали юридик ёки жисмоний бошка шахсларнинг эгалигига уткани йук. Бинобарин, бу икки фермерга нисбатан конунга зид равишда хукукий ва маънавий зугум утказилмокда. Агар уларнинг чиндан хам уз пахтасини четга сотиш максадлари булганда хам, улар айбдор эмаслар. Ахир, пахта кимники – экканикими, текканникими?

 

Бундан ташкари, жаноб муаллиф назарда тутган, хой виждони покиза инсонлар, озгина йуланинглар: Нега, бу фермерлар ва буларга ухшаган бошкалар, уз хосилларини ёруг юз билан давлатга топшириб, мехнатининг рохатини куриш урнига, гохо чегарачиларнинг уклари остида, хаётларини хавф-хатарга куйиб, азоб-укубатлар билан четга олиб чикиб сотмокчи буладилар? Нега?

 

Саиджахон Зайнабиддинов.     

Андижон, 22.10.2008,

# 998-74-222-20-95

saidjahon54@mail.ru,

saidhon@rol.uz

Просмотров: 878 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей