Сешанба, 03.12.2024, 17:58
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Октябрь » 25 » Cаккиз талабанинг ҳаётига зомин бўлган
00:02
Cаккиз талабанинг ҳаётига зомин бўлган
Покистон шимоли-ғарбидаги диний мадрасага келиб тушган ракеталар камида саккиз талабанинг ҳаётига зомин бўлган.  

Гувоҳларга кўра, ракеталар Америка учоқлари томонидан отилган.

Мадраса Шимолий Вазиристонда жойлашган бўлиб Толиблар раҳбарларидан бири Жалолиддин Ҳаққонийнинг уйига яқиндир.

 Бугун эрта тонгда, гувоҳларнинг айтишича, Американинг учувчисиз учоқлари томонидан камида икки ракета отилган.

 Покистон армияси айни воқеани ўрганаётгани айтган, аммо Америка томони ҳозирча бирор бир изоҳ бергани йўқ.

 Сўнгги ракета ҳужумидан бир неча соат аввалроқ, Покистон парламенти мамлакатнинг мустақиллигини ҳимоя қилиш ва Покистондан хорижий жангариларни чиқариб юборишга доир қарор қабул қилганди.

 Айни қарорда, ҳукумат Покистон ҳудудидан бошқа бир мамлакатга ҳужум уюштиришнинг олдини олишга чақирилган.

 Зиддиятлар кучаймоқда 

 Гувоҳларнинг Би-би-сига айтишича, ракеталар мадрасанинг қарийб ярмини ер билан яксон қилган.

 Камида етти киши қурбон бўлгани айтилмоқда. Аммо улар орасида хорижий жангарилар бор йўқлиги аниқ эмас.

 Маҳаллий аҳоли вакилларига кўра, яраланганларнинг аксарияти шу ерлик талабалар бўлишган.

 Жалолиддин Ҳаққонийнинг турар жойи аввал ҳам нишонга олинган ва ҳужумларда ўндан ортиқ инсон ё қурбон бўлган ва ё яраланганди.

 Шимолий Вазиристон Толиблар ва Ал-Қоида кучлари бошпана топган минтақа саналади.

 Ўзбекистон, Афғонистон ва Яқин Шарқдан бўлган жангарилар айнан шу минтақада фаолият олиб боришлари айтилади.

 Ўтган бир неча ҳафталар давомида Америка Қўшма Штатлари жангарилар жойлашган деб гумон қилинган жойларни бир неча бор нишонга олишганди.

 Вашингтон бу ҳужумлар ҳарбий нишонларга қарши қаратилганини урғулаб келади, мухбирларга кўра, баъзида тинч аҳоли ана шу ҳужумлар қурбони бўлмоқда.

 Жанубий ва Шимолий Вазиристонга уюштирилган ана шундай ҳужумлар оқибатида ўтган ой давомида саксонга яқин киши қурбон бўлгани айтилади.

 Америка томони эса бу каби даъволарга камдан кам ҳолатларда изоҳ беради.

 Шимолий Вазиристонда чегаралар оша Афғонистонга ҳужумлар бўйича Покистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги зиддият эса тобора кескинлашиб бораётгани айтилади.

 Покистон Президенти Осиф Али Зардорий ўз мамлакати ҳудудларига дахл қилинишини қоралаб, бунга тоқат қилмаслигини урғулаганди.

 Америка Давлат департаменти Покистоннинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб қувватлашини айтиб келади.

Просмотров: 838 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей