Жума, 26.04.2024, 00:25
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Октябрь » 25 » Аъзам Турғуновни ўн йилга озодликдан маҳрум қилинди
23:54
Аъзам Турғуновни ўн йилга озодликдан маҳрум қилинди

Қорақалпоғистондаги маҳкама таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли ва мухолифатдаги "Эрк" партияси аъзоси Аъзам Турғуновни ўн йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарган.

Аъзам Турғунов шу йилнинг 11 июл куни Нукусдаги фуқаро маҳкамасида ҳимоячи сифатида иштирок этиш учун борган пайт ҳибсга олинганди.

 У уйсиз қолганидан шикоят этган қорақалпоғистонлик аёлнинг ҳимояси учун беш юз минг сўм пулни товламачилик йўли билан олганликда айбланганди.

 Мустақил инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳига кўра, пул олиш саҳнаси "уюштирилган".

 Ҳамкасбларининг айтишича, Аъзам Турғунов сўнгги пайтларда бир қатор маҳкама ишларида ҳуқуқлари поймол этилган фуқароларни ҳимоя қилган.

 Улар 56 ёшли Аъзам Турғуновнинг ҳибсга олиниши унинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фаолияти билан боғлиқ эканини айтишади.

 Инсон ҳуқуқлари гуруҳлари Ўзбекистон ҳукуматини ўзгача фикрловчилар ва ҳуқуқ фаолларини таъқиб қилишда айблашади.

 Ҳукм қораланди 

 Аъзам Турғуновнинг ҳибсга олиниши халқаро миқёсда ҳам танқидларга сабаб бўлганди.

 Бир неча ҳафта олдин Ҳюман Райтс Вотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти бир неча ҳафта илгари жаноб Турғунов озод қилинишини талаб қилиб чиққанди.

 Ташкилот маҳкама чиқарган ҳукмдан "хафсаласи пир бўлган"и ва ларзага тушганини айтган.

 "Чунки,-дейди Ҳюман Райтс Вотч вакили Игорь Воронцов,- Ўзбекистонда инсон хуқуқлари декларациясининг имзоланиши кенг нишонланганлиги ҳамда жорий вақтда Амнистия қўлланишини инобатга олиб, биз Ўзбек ҳукумати ўз обрўсини сақлаб қолиш мақсадида, бегуноҳ инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Турғуновни жазога тортмаслигига умид боғлагандик".

 Лекин, Воронцов жанобларига кўра, Ўзбекистон расмийлари халқаро танқидлардан чўчмаётганликларини яна бир бор исботлашди.

 "Яқинда Оврўпо Иттифоқи Ўзбек ҳукуматига ишонч билдириб, кўпгина жазо чораларини олиб ташлаганди. бунга жавобан эса, Ўзбекистон уларнинг тавсияларини инобатга олмаслигини яна бир бор намойиш қилди",-дейди Ҳюман Райтс Вотч вакили Игорь Воронцов.

 Ташкилоти Аъзам Турғуновга нисбатан чиқарилган ҳукмни Ўзбекистондаги адолат учун фаолият олиб бораётганларга аччиқ огоҳлантириш дея таърифлаган.

Просмотров: 798 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей