Пайшанба, 25.04.2024, 08:07
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Октябрь » 25 » ИҒВО КОНИ ЁПИЛДИ (МИ?)
22:49
ИҒВО КОНИ ЁПИЛДИ (МИ?)
ИҒВО КОНИ ЁПИЛДИ (МИ?)

22 октябрь кунида www.birlik.net Интернет саҳифаси ўзининг иғво хабарларини йўқотди. Мухолифатдаги “Бирлик” халқ ҳаракати партиясининг раиси Абдураҳим Пўлатов тўрт йил давомида йиғиб келган турли туман бўҳтонларию, кимларгадир нисбатан ёзган ҳақоратомуз чиқишлари кечки вақтда, қандайдир ярим соат ичида тўсатдан ғойиб бўлди.
Абдураҳим Пўлатов "хазина" деб атайдиган хабарлар архивига қулф солинди ва ҳозирда саҳифа ўқувчилари энг сўнги кунлардаги хабарлардангина "баҳраманд" бўла олишлари мумкин холос. Албатта мухолифатдаги “Бирлик” партияси раҳбари ўз “ижод намуналаридан” тўсатдан воз кечиб юборганига ишониш қийин, шундаки, тўрт йилда “пешона тери” билан йиғган иғво ва тўҳматларини шунчаки кўринмайдиган қилиб қўйганлиги ҳақиқатга яқинроқдир. Мухолифатдаги “Бирлик” партияси аслида кимга мухолиф эканлигини кўпчилик тушуна олмай сарсон эди. “Дўстимнинг душмани менга ҳам душман” деган ҳикматдан келиб чиқадиган бўлсак, сўнги дамларда Абдураҳим Пўлатов “Эрк” демократик партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳни, ҳамда “Бирлик” партисни ташкил этишда ва уни оёққа турғазишда жонбозлик кўрсатган шоир ва қўшиқчи Дадахон Ҳасанов, шоир Ёлгор Обид, ҳамда кўплаб А.Пўлатов ғояларини қўлламайдиган шахсларга нисбатан бўҳтон тарқатиш билан машғул бўлиб келаётганди. Бу ишларни у жами бирликчилар номидан бажарганлигини инобатга олинадиган бўлса, барчамиз баробар тўҳматчи бўлдик, ёинки жуда бўлмаса тўҳматларга шерик бўлдик дейишимиз мумкин.

Куни кеча, яъни 21 октябрь кунида “Бирлик” сайти раҳбари (Абдураҳим Пўлатовни фақат шу ном билан аталса дуруст бўларди) партиянинг нашри бўлган “Ҳаракат” журнали, ҳамда “Бирлик” интернет саҳифаси ўз ва Пўлат Охуновнинг мулки эканлигини баён қилганди. Бугун эса айни шу материални ҳам сайтда кўрмаяпмиз. Нима бўлди? Наҳотки Абдураҳим Пўлатов хатоларини тан олиб тўғри йўлни танлаган бўлса? Наҳотки у яқиндагина ўзи “террорчи”, “ҳизбут таҳрирчи” деб атаган Исмоил Дадажоновларни ҳақорат қилишдан тўхтаган бўлса?

“Мен уни (А.Пўлатовни) Европа судига беришимни билдирдим ва шундан сўнг бу ҳодиса рўй берди”- дейди Исмоил Дадажонов, - “ҳақоротларнинг кети узилмади ва оқибат шу бўлдики, бу ишлар суд аралашуви орқали барҳам топади деган қарорга келдим”.

Партия раиси муовини бўлган Исмоил Дадажонов ҳозир Швецияда яшайди ва бирор дақиқа бўлсин, ўз миссиясини унутмаганлигини, Ўзбекистонни эркин бир мамлакат тарзида кўриш орзусидан кечмаганлигини ҳикоя қилади. Бироқ, унинг фикрича мухолифат ичдаги мухолифлар ҳам бу йўлда тўғаноқ бўлмоқда.

“Мен Абдураҳим ака билан гаплашганим ҳам йўқ, шунчаки “Ватандош” сайтида эълон қилинган мақола тагига изоҳ ёздим ва уни судга беришга тайёргарлик кўраётганимни билдиргандим. Натижа шу бўлдики, “Бирлик” раҳбари ўз иҳғволарини яшириш йўлига ўтди”, - дейди Исмоил Дадажонов.

“Бирлик” 1988 йилда эълон қилган мақсадларига ҳали эриша олмагани ва устига устак Абдураҳим Пўлатовнинг хурмача қилиқлари мухолифатни пароканда қилишгача олиб борди. Ватандан қувилган қочқинлар “Бирлик” сайти раҳбарининг нишонига айланди. Сайтда етарлик даражада ҳқаоратланган Исмоил Дадажонов Абдураҳим Пўлатов томонидан ёзилган барча туҳматларни сақлаб қўйганлигини ва яқин орада судга мурожаат қилишни режалаштираётганини ҳам таъкидлаб ўтди.

Балки шу билан иғво кони оғзига чўян қопқоқ қўйилар. Тағин яна ким билсин?

Тўлқин ҚОРАЕВ,

Швеция.

Просмотров: 748 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей