Пайшанба, 25.04.2024, 23:48
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Октябрь » 22 » Грозний шаҳрида қуриб, битказилган Жоме масжидини очган.
22:48
Грозний шаҳрида қуриб, битказилган Жоме масжидини очган.
 
Чеченистон Президенти Рамзан Қодиров Оврўпода энг йириги бўлиши айтилаётган ва яқинда Грозний шаҳрида қуриб, битказилган Жоме масжидини очган.

Рамзан Қодировнинг Чеченистоннинг илк москвапараст президенти бўлган отаси Аҳмад Қодиров номи билан аталган мазкур масжидда бир вақтнинг ўзида 10 минг намозхон намоз ўқий олади.

Россиянинг Интерфакс ахборот агентлиги тарқатган хабарларга кўра, кучли ёмғир ёққанига қарамай, масжидга туташиб кетган майдонга бир неча минглаб кишилар йиғилишган. Уларнинг орасида икки ярим минг нафар яқин ва узоқдан келган хорижий меҳмонлар борлиги айтилади.

Рамзан Қодиров масжиднинг тантанали очилиш маросимини диний тоат-ибодатдан бошлаган. Чечинистон муфтийси Султон Мирзаевнинг айтишича, "Исломда бундай урф-одат бўлмагани учун қизил тасмани кесиш маросими уюштирилмаган."

14 гектар майдонни эгаллаган Жоме масжиди "Чеченистон юраги" мажмуасининг бир қисмидир. Мажмуа таркибига, бундан ташқари, Ислом университети, мусулмонларнинг диний кенгаши, мадраса, диний кутубхона ва талабалар учун мўлжалланган ётоқхона ҳам киради.

Бошқа Оврўпо давлатларида ҳам шунга ўхшаган, жумладан Лондонда, 2003 йилда 10 минг кишига мўлжалланган Жоме масжиди очилганди. Шундай экан, Чеченистондагисининг энг йирикларидан бири бўлиши шубҳасиз.

Чеченистонлик расмийлар ҳали масжид битмасдан туриб, уни хорижий журналистлар ва Москвадан келган юқори мартабали амалдорларга кўз-кўз қилиб улгуришганди.

Пайшанба куни эса, Россия Бош вазири Владимир Путин шахсан жаноб Қодиров ҳамроҳлигида Жоме масжидини бориб кўрганди.

"Бундай масжид билан нафақат чечен халқи ва мусулмонлари, балки Россиядаги барча мусулмонлар ғурурлансалар арзийди," деб айтган жаноб Путин.

Чеченистоннинг Россиядан мустақиллигини талаб қилувчи жангариларнинг ҳужумлари Рамзан Қодиров раҳбарлиги даврида камайган эса-да, масъуллар Жоме масжидига элтувчи йўлларда транспорт қатновини тўхтатиб қўйишган

Просмотров: 799 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей