Пайшанба, 21.11.2024, 11:44
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Октябрь » 19 » Немис Яшиллар партияси ЕИ қарорини қораламоқда
12:36
Немис Яшиллар партияси ЕИ қарорини қораламоқда
Немис Яшиллар партияси ЕИ қарорини қораламоқда
Uznews – Германиядаги Яшиллар партияси бугун Андижон қирғини айбдорлари бўлган ўзбек мулозимларига виза чекловларини бекор қилиш ҳақидаги Евроиттифоқ қарори ЕИнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ишончига путур етказади дея билдирди.

Европа парламентида чиқиш қилган Германия яшиллар партияси фракцияси вакили Чем Ўздемир (Cem Özdemir), Евроиттифоқ мамлакатлари ташқи ишлари вазирлари йиғилишида қабул қилинган, 2005 йил 13 май куни Андижондаги намойишчиларни отиб ташланишида иштирок этган юқори мартабали ўзбек мулозимларининг қолган саккиз нафари зиммасидаги виза чекловларини бекор қилиш тўғрисидаги қарорини қоралади.

«ЕИ вазирлар кенгаши Ўзбекистонга санкцияларини бекор қилиб нотўғри мужда тарқатди. У ЕИнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги сиёсатига бўлган ишончни ютқазди», - деди Ўздемир.

Ўзбекистонда ЕИ вазирлар кенгаши кўрган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги «прогресс»га келсак, бу “уйдирма”дан бошқа нарса эмас, дея ҳисоблайди сиёсатчи. Шундай “уйдирма”ларнинг бири, унинг фикрига кўра, 2-3 октябрда Ўзбекистон ҳукумати ва Евроиттифоқ билан ҳамкорликда ўтган медиа-семинар бўлди.

Семинарда маҳаллий ва халқаро журналистларга сўз эркинлиги берилгани йўқ. Ўзбек пахтачилигида болалар меҳнатини бекор қилиш борасидаги ишлар ҳам шу аҳволда, ҳукумат БМТ Конвенциясини ратификация қилади, айни пайтда эса, уларни тағин далаларга олиб чиқишади, дейилади Ўздемир баёнотида.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги реал ҳолат ҳақида, нимис сиёсатчисининг сўзларига кўра, журналист Солижон Абдураҳмоновнинг ҳукм қилингани кўпроқ нарсани англатади.

«Ҳукуматнинг репрессив атвори ўзгаргани йўқ. Мухолифатдагилар ва ҳуқуқ ҳимоячилари босим остида қолишмоқда, уларни ҳибсга олишда давом этишмоқда. Бунга энг сўнги мисол – таниқли журналист Солижон Абдураҳмоновнинг ҳукм қилинганидир», - деди Чем Ўздемир.

Инсон ҳуқуқларига риоя этилиши, Евроиттифоқ томонидан 2007 йил Марказий Осиё стратегияси ишлаб чиқилган дастлабки пайтдан бошлаб асосий шарт бўлган эди, Дея эслатиб ўтди ўзининг ЕИдаги ҳамкасбларига Ўздемир. Бу дегани, инсон ҳуқуқлари борасидаги диалогнинг ўзи етарли эмас, аниқ натижаларсиз у имконсиздир.

«Биз Евроиттифоқ Комиссияси ва Кенгашидан Ўзбекистонга нисбатан бирмунча шаффоф муносабатларни, улар билан ҳамкорлик қилишда ишончли аргументлар келтирилишини талаб қиламиз», - дея таъкидлади ўз баёноти якунида Чем Ўздемир
Просмотров: 880 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей