Чоршанба, 23.06.2021, 15:14
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Октябрь » 19 » Жиззахда пахтада мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди
12:34
Жиззахда пахтада мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди
Жиззахда пахтада мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди
Uznews – 9-октябр кунииЖиззах вилоятининг Зомин туманидаги № 13 совхозда, маҳаллий ҳукумат томонидан мажбурий теримга жалб этилган ўрта мактаб ўқувчиси суғориш каналига чўкиб, ҳалок бўлди.

Ҳозирги кунда Жиззах вилояти раҳбарлари қизнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги гап ташқарига чиқиб кетмаслиги учун бор имкониятларини ишга солишмоқда. Айнан шунинг учун, ўқувчининг ўлгани ҳақидаги фактни тасдиқлаётган жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячилари, унинг исми, яшаш жойи, Зомин тумани № 13 рақамли совхозга қаердан пахтага чиқарилгани ҳақидаги маълумотларни олишолмаяпти.

Бугун бир ҳуқуқ ҳимоячисининг билдиришича, ушбу қизни билган фермерлар ва ўқувчилар, бу ҳақда гап тарқатмасликни афзал кўришмоқда. Улар барча саволларга мавҳум жавоб беришмоқда, улар қизнинг ўлими ҳақида эшитишгани, унинг каналга йиқилгани ҳақида билишади, лекин унинг кимлиги, қаерданлигани айта олишмайди.

Бу қизнинг ўлими шу ойда Жиззах вилоятида юз бериб, элга овоза бўлган иккинчи шундай бахтсиз ҳодисадир.

7-октябр куни Дўстлик тумани пахта даласида Жиззах пединститути талабаси 17 ёшли Умида Ниёзова ўзини осиб ўлдирган эди. Унинг курсдошлари, унинг ўз жонига қасд қилишига сабаб, пахта териш бўйича оғир норма ва институт ўқитувчиларининг доимий сўкишлари бўлган
Просмотров: 864 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 4.0/1
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей