Пайшанба, 25.04.2024, 23:55
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Октябрь » 19 » Мўтабар Тожибоева Европада!
12:32
Мўтабар Тожибоева Европада!
Мўтабар Тожибоева Европада!
Uznews – Мўтабар Тожибоеванинг Европага келиш нияти уч йилга чўзилди, у бу давр нималарни кечирмади, тергов ҳибсхоналари, суд, турма ва колония. Бироқ у барибир ўз ниятига эришди, кеча ҳуқуқ ҳимояси юлдузи Германияга етиб келди.

«Самолёт зинапоясига қадам қўяркан, мени бир ҳаяжон қамради, кўзёшларимни зўрға тийдим, чунки мени 2005 йили халқаро анжуманда иштирок этиш учун Ирландияга учишим олдидан қамоққа олишган эди», - дейди ўз туйғулари ҳақида Мўтабар Тожибоева, Uznews.net мухбирига, Галима Бухарбоева билан Франкфурт аэропортида учрашаркан.

Тожибоеванинг Германияга келиши, ўзининг турмада йўқотган соғлиғини тиклаш учун малакали тиббий ёрдам олишдан ташқари, чуқур рамзий маъно ҳам касб этади.

Мутабар Тожибоева, Фарғона водийсининг Марғилон шаҳридаги бу кичик жуссали аёл, нафақат панжара ортидан бошини баланд кўтариб чиққан, балки ҳукуматни ўз талабларини бажаришга мажбур қила олган Президент Ислом Каримов диктатурасининг илк жабрдийдаси бўлди.

Тожибоеванинг сўзларига кўра, агар Ўзбекистондаги барча яхши инсонларнинг ва халқаро ҳамжамиятнинг якдиллиги бўлмаганида, балки бунга эришиб бўлмасди, у қамоқда бўлган бутун икки йил ва саккиз ой давомида Тошкентдан унинг озодлигини талаб қилиш юзасидан чақириқлар бир зум ҳам тингани йўқ.

Ўз шахсий фазилатлари, кучи, иродаси, инсон ҳуқуқлари тамойилларига бўлган собит ишончи ва ажойиб ҳислатлари ҳақида, Тожибоева камтарлик қилиб сукут сақлашни афзал кўради.

Тожибоева Европада ноябр охирига қадар қолади. Унинг кун тартибидан ташхис ва даволанишдан ташқари, Германия, Голландия, Франция, Швейцария ва Ирландия ННТ вакиллари ва сиёсатчилари билан учрашувлар ўрин олган.

Ушбу учрашувлар чоғида Тожибоева Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволи, унинг эркинлиги ва соғлиғига раҳна солган ҳуқуқ ҳимояси соҳасидаги ўз шахсий тажрибалари ҳақида гапиради. Шунингдек у, Ўзбекистон турмаларида бегуноҳ азоб чекаётганлар, Европа иттифоқининг Ўзбекистон ҳукуматига муносабати қай тарзда бўлиши ҳақида гапиради.

Тожибоеванинг фикрича, Евроиттифоқ Ўзбекистон ҳукумати билан интенсив диалог олиб бориши, бироқ айни замонда санкцияларни бекор қилиши зарур.

«Санкциялар киритилганида мен ҳибсда эдим, - дейди Тожибоева, - ва биз барча махбуслар шафқатсиз муносабатни ҳис қила бошладик, бизни кўпроқ калтаклаб, азоб бера бошлашди».

Тожибоеванинг Европа саёҳати 20-ноябрда Швейцариянинг Женева шаҳрида якунланади, бу ерда унга олий мукофот, инсон ҳуқуқ ҳимояси соҳасидаги Мартин Энналс номидаги мукофо топширилади
Просмотров: 934 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей