Пайшанба, 21.11.2024, 12:02
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Октябрь » 19 » Бу йигитнинг эркинлиги 500 долларга баҳоланган эди
12:09
Бу йигитнинг эркинлиги 500 долларга баҳоланган эди
Бу йигитнинг эркинлиги 500 долларга баҳоланган эди
Uznews – Акбар Алимбековнинг суратига қараб туриб, унинг қийноқлардан жабр кўраётганини тасаввур қилиш қийин, унинг чеҳраси ҳали бола эканлигидан далолатдир… Бироқ айнан у Навоий колониясида қийноқларга солинмоқда, бу ҳол унинг онасини ҳуқуқ ҳимоячиларидан ёрдам сўраб мурожаат қилишига мажбур этди.

2004 йили Тошкент шаҳар Юнусобод суди қарори билан саккиз йилга озодликдан маҳрум қилинган, жазони Навоий шаҳридаги УЯ/29 колониясида ўтаётган 22 ёшли Акбарнинг онаси Хосият Алимбекованинг сўнгги илинжи хуқуқ ҳимоячилари бўлди, улар орқали она ўғлига бўлаётган қийноқларни тўхтатишни умид қилмоқда.

Акбар Алимбеков бундан тўрт йил бурун қамоққа олинган, ўшанда у 18 ёшда эди. У қароқчилик ва буюм ўғирлашда айбланган эди, бироқ, онасиинг эътирозига кўра, акбар ҳеч қандай ҳуқуқбузарлик қилмага, бўхтон билан милицияга топширилган эди.

Ўғлининг мутлақо айби йўқлиги ҳақидаги унинг ишончини, ишни суриштирган Тошкент милицияси ходимларининг ўзлари мустаҳкамлади. Бугун у кўзида ёш билан ўғлини турмадан қутқара олмагани ҳақида гапиради.

«Терговчилар менга Акбарни озод этиш учун 200 АҚШ доллари келтиришимни айтишди. Менда бу пул йўқ эди, лекин топдим. Бироқ пулни келтирганимда, нарх 500 долларга чиққанди, мен шунча пулни танишларимдан йиға олмасдим, ўғлим эса қамалиб кетди…» - дейди кўзида ёш билан, Алимбекова.

Манна тўрт йилдирки, Акбар Навоийдаги УЯ/29 колониясида жазони ўтамоқда. Бу колонияда махбусларга нисбатан муносабат жуда ёмон, Алимбекованинг айтишича у ерда ҳамиша ёмон бўлган, бироқ эндиликда янада ёмонлашган.

У 8 октябр куни оҳирги марта ўғли Акбар билан учрашганида уни қийинчилик билан таниган. Унинг жисмоний аҳволи сезиларли даражада ёмонлашган, у онасига колония ходимлари уни муттасил калтаклашларидан шикоят қилган.

«Ўғлим менга қўлига қизил латта боғламагани учун беш кун давомида оёғига тўқмоқ билан уришганини гапириб берди, бу чақимчи эканлигини англатаркан. Мен шахсан ўзим унинг баданидаги чандиқларни кўрдим. Мен ўғлимга азоб беришаётганини билиб жуда ёмон бўлиб қолдим», - дейди ҳуқуқ ҳимоячиларига Алимбекова.

Ўғлига нисбатан қийноқларни тўхтатиш учун, 9-октябр куни Алимбекова колония бошлиғи майор Шарипов қабулида бўлган. Аёлни тинглаб, майор унга қийноқлар мазмунини “ўзига ҳос” тарзда изоҳлаган: «Иттифоқ пайтида мактабда бизни уришарди, биз ҳам тарбиялаш учун урамиз».

Кейин, Алимбекованинг айтишича, Шарипов китобни очиб махбуслар қачон интизомни бузган пайтида, қочишга уринган пайтда калтакланиши ҳақидаги йўриқномани кўрсатган.

Майорнинг махбусларни қийноқларга солиш, уриш мумкинлиги ҳақидаги бу билдиришига қарши ҳеч бир фикр билдиролмай аёл кабинетни тарк этган.

«Агар менинг ўғлимни ўлдириб қўйишса мен нима қиламан, у айбсиз ўтирибди, ёрдам беринг», - дея йиғлайди Хосият Алимбекова телефон гўшагига.

Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари Альянси Акбар Алимбековга нисбатан қийноқларни тўхтатиш ҳақидаги талаб билан Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга, Бош прокурорга, Ички ишлар вазирлигига хат жўнатган. Яқин кунларда Навоий колониясидаги қийноқларни тўхтатиш учун Тошкентда пикет ўтказиш мўлжалланган
Просмотров: 869 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей