Пайшанба, 25.04.2024, 17:41
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Октябрь » 18 » Абдураҳим Пўлатов мақоласи билан танишинг!
21:03
Абдураҳим Пўлатов мақоласи билан танишинг!
Абдураҳим Пўлатов мақоласи билан танишинг!

АҚШда бошланган молиявий бўҳрон бутун дунёни қамраб олди. Табиий, чунки, АҚШ дунёнинг энг кучли ва ҳаммага таъсири кучли мамлакат. Яна бир табиий нарса шундан иборатки, бўҳрон капиталистик муносабатлари бор давлатларга таъсир қилмоқда. Замонавий капитализмнинг мотори бўлмиш банк-молиявий системаси ҳали шаклланмаган мамлакатлар, хусусан, Ўзбекистон бу бўҳрондан четда қолаётгандек. Аммо, ҳозирги глобаллашма даврида ҳамманинг иқтисоди бир бирига боғлиқ. Демак, дунёдаги молиявий бўҳрон Ўзбекистонга сўзсиз билвосита иқтисод орқали таъсир кўрсатади.

Кеча Вашинтонда тўпланган АҚШ, Канада, Англия, Франция, Германия, Италия ҳамда Япониянинг молия вазирлари ва марказий банкларининг раҳбарлари бўҳрондан чиқишнинг йўлларини муҳокама қилдилар. Сўнги ярим асрнинг энг кучли молиявий бўҳронидан чиқиш бўйича умумий режани тасдиқладилар. Бу режага кўра, ҳукуматлар ўз мамлакатларидаги банкларнинг банкрот бўлмаслигини таъминлаш учун уларни ўз ҳимоялари остига оладилар, кредит системасини қайтадан тиклашга, банкларга капитал қидиришга, банклардаги жамғармаларни суғорталашга ва барбод бўлган ипотека бозорини тиклашга ёрдам берадилар.

АҚШ бу йўналишда амалий ишлар қилишга ҳам бошлади. Масалан, яқинда молиявий системани қутқариш учун давлат томонидан ажратилган 700 миллиард доллар ҳисобидан банкларнинг акциялари/ҳиссаларини сотиб олиш бошланган. Баъзи мутахассилар бу қадамни банкларни қисман национализация қилиш (миллийлаштириш) деб баҳоламоқдалар. Яъни, бу иш сўлчилик эканлиги таъкидланмоқда.

Мен бу ерда буюк бўҳрон атрофида бўлиши мумкин бўлган сиёсий “бўҳронча”лардан бири ҳақида гапирмоқчиман. Дунёдаги бўҳрон АҚШда бошлангани учун, унга отиш мақсадида доим қўйнида тош олиб юрган одамларга жон кирди, дейиш мумкин. Бундай одмлар сифатида Россия, Венесуэла, Эрон, Шимолий Корея каби диктатор ёки ярим диктаторликларнинг раҳбарларини, Араб дунёсидаги радикал исломчиларни санаб ўтиш мумкин. Россиянинг ҳукмдори Владимир Путин 2-3 ҳафта олдин АҚШдаги бўҳрон хусусида кулишга ҳам бошлаганди, унинг шамоли Россияга етиб келиб, фондлар бозорини алғов-далғов қила бошлаши билан жим бўлди.

Мусулмон бўлганимиз учунгина биз араблар билан бир позицияда туришимиз керак деб ўйлайдиган ва ўзини демократ деб ҳисоблайдиган ўзбек мухолифатчилари борлигини яхши биламан. Американинг кичик бўлса ҳам муваффақиятсизлиги ва айни замонда ислом экстремистларининг ҳар қандай жузий ғалабаси ичимиздаги баъзи “демократ” мухолифатчиларнинг бошини айлантириб қўйиши ҳам маълум нарса. Узоққа бориб ўтирмаслик учун иккитагина мисол келтираман.

1996 йилда Толибон кучлари ўзбекларнинг Афғонистондаги қалъаси Мозори-Шарифни эгаллаган кунидан бошлаб, кечагина атеист бўлган “Эрк” раиси Салой Мадамин “Озодлик” радиосидаги чиқишларини “Бисмуллаҳир-Раҳмонир-Раҳим”дан бошлаб қолгани, кейин Тоҳир Йўлдош воситасида Толибон билан ҳамкорлик қилишга бошлаб, антиамерикаликка айлангани ҳаммага маълум фактлар.

Бундан икки йил аввал Ливанда жойлашган “Ҳизбуллоҳ” кучлари Эронда қилинган “катюша”лар билан Исроил устига юзминглаб кўр-кўрона ракеталар отишга бошлаганда ва ҳатто улардан бир иккитаси одамлар яшайдиган жойгача етиб борганида, Баҳром Ҳамро ва Исмоил Дадажон каби сафдошларимизнинг (ҳозир собиқ сафдошларимиз, дейишим мумкин) бундай “ғалабадан” боши айланиб қолганини ҳам биламан. Нишонни тахмин қилиб ракетачалар отаверадиган ўтган асрнинг қуроллари билан бугун уришишнинг қанчалик ибтидоий ва ҳатто кулгили эканлигини англаб етмаган бу икки мухолифатчи ўша кунларда оғизлардан тупуклар сачратиб (ҳар ҳолда телефонда гаплашганимизда менга шундай туюларди), АҚШнинг мусулмон дунёсининг душмани эканлиги, биз ҳам демократия сафсатасини тўхтатиб, йўлимиз Ислом, мақсадимиз Ҳалифат эканлигини эълон қилишимиз шартлигини менга уқтиришарди, Ўзбекистондаги режимига қарши курашиш учун, керак бўлса, Ҳизб-ут-Таҳрир билан ҳам ҳамкорлик қилишга чақиришарди.

Билмаганлар учун эслатиб ўтмоқчиман, Ҳизб-ут-Таҳрир уч ғояга таянади, булар – Ислом, Ҳалифат ва антиамериканизм.

Албатта, мен бу ичимиздан чиққан ҳизбутаҳрирчиларнинг гапига кирадиган даражада ақлсиз эмасдим. Қолаверса, Баҳром Ҳамро билан алоқаларимизни уздик, “Бирлик”нинг Фарғона вилоят ташкилоти Исмол Дадажонни ташкилот фаолиятига таъсир қилолмайдиган масофада ушлаб туришга қарор қилгани эса, унинг феълан “Бирлик”дан чиқарилганини билдиради.

Менинг ҳозир айтиб ўтилган икки мисолга ишора қилиб туриб, ўзбек демократларига айтадиган икки оғиз сўзим бор. АҚШдаги молиявий бўҳрон, унинг илдизлари менимча сиёсат ва иқтисодда, оғир, аммо ўткинчи жараён ва ўтади ҳам. Барак Обаманинг “Ўзгартир - Қайта қур” каби шиорлари амалга оширилса, Американинг дунёдаги лидерлиги яна давом этаверади. Мен ишонаманки, шундай бўлади. Бу эса, демократиянинг дунё бўйича, хусусан, бизнинг минтақада ва биз учун муҳим бўлгани Ўзбекистонда, олға кетишига кафолат бўлади.
 
Тахририятдан:
Абдурахим Пўлптовни ўз ўринбосари Исмоил Дадажоновни ва партиянинг "Харакат" журналини тарқатиш ишларини олиб бориб шу туфайли қамоққа олинган паритиянинг фаоли Бахром хамроевни зиммасига хар хил айбловлар юклаши Пўлатовни ўтакетган ахмоқлигидан далолат деб биламиз ва уни бундай тухмати учун судга тортилиши керак деб хисоблаймиз.
Просмотров: 1213 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей