Сешанба, 16.04.2024, 10:04
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Октябрь » 18 » Дунё Камбағалликка қарши кураш кунини нишонламоқда
20:33
Дунё Камбағалликка қарши кураш кунини нишонламоқда

Дунё Камбағалликка қарши кураш кунини нишонламоқда

 Халқаро Камбағалликка қарши кураш куни муносабати билан бугун дунёнинг бир қатор давлатларида норозилик амалиётлари бўлиб ўтмоқда.  

Мазкур сана Бирлашган Миллатлар ташаббуси билан нишонланади ва бундан мақсад дунёнинг эътиборини ночорларнинг муаммосига қаратишдир.

Ўтган йили айни сана муносабати билан уюштирилган тадбирларда 40 миллиондан ортиқ киши иштирок этганди.

 Бирлашган Миллатлар ҳисоб-китобларига кўра, 3 миллиардга яқин инсон, яъни дунё аҳолисининг қарийб ярмига яқини ҳозирда кунига 2 АҚШ долларидан кам маблаққа ҳаёт кечиришади.

 Жорий йилда Халқаро Камбағалликка қарши кураш куни дунё бўйлаб чуқурлашиб бораётган молиявий инқироз манзарасида нишонланмоқда.

 Айни сана муносабати билан жаҳоннинг энг йирик ривожланиб бораётган давлатлари бўлмиш Ҳиндистон ва Бразилия бойларнинг хатоси учун камбағалларнинг ҳақ тўлашларига йўл қўймасликка чақиришган.

 Камбағаллар сони камаядими?

 Бирлашган Миллатларнинг режасига кўра, 2015 йилга бориб, Ер юзида камбағалларнинг сони икки баробарга камайиши лозим.

 Бироқ кўплаб скептикларга кўра, айниқса, кўплаб Африка давлатлари назарда тутилганда бу режанинг ижроси имконсиздир.

 Ўз ўрнида кузатувчиларнинг таъкидлашларича, Ҳиндистон ва Хитой иқтисодининг жадаллик билан ривожланиши катта сондаги инсонлар ҳаётларининг ўнгланишига хизмат қилган.

 Халқаро Меҳнат Ташкилоти томонидан пайшанба куни эълон қилинган ҳисоботга кўра эса, тўқсонинчи йилдан буёғига миллионлаб иш ўринлари яратилганига қарамасдан бой ва камбағалларнинг иқтисодий аҳволлари орасидаги фарқ тобора ортиб бормоқда.

 Ҳисоботда айтилишича, ўтган 17 йил бадалида Ер юзидаги меҳнатга қобилиятли аҳолининг иш билан бандлиги 30 фоизга ортган эса-да, улардан ўта ўзига тўқ ва ниҳоятда ночор 10 фоизининг даромади ўртасидаги фарқ 70 фоизни ташкил этган.

Просмотров: 824 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей