Сешанба, 16.04.2024, 09:40
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Октябрь » 18 » ОИ Ўзбекистонда қандай ўзгаришларга умид қилмоқда?
20:29
ОИ Ўзбекистонда қандай ўзгаришларга умид қилмоқда?

ОИ Ўзбекистонда қандай ўзгаришларга умид қилмоқда?

 Ўтаётган ҳафтада Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистонга Андижон қирғинидан кейин жорий этилган жазо чораларидан бири, ҳукумат мулозимларига Оврўпо Иттифоқига киришни ман этадиган виза тақиқини бекор қилди. Ўзбекистонда баъзи инсон ҳуқуқлари вакилларининг қамоқдан озод этилгани олқишланди. Шунингдек, БМТнинг Қийноқлар бўйича махсус ҳисоботчисининг Ўзбекистонга сафар қилиши ва қамоқхоналардаги аҳвол билан танишиши лозимлиги урғуланди.

Би-би-си БМТнинг Қийноқ қўлланилиши ҳолатлари бўйича махсус ҳисоботчиси Манфред Новак билан боғланиб, ундан Ўзбекистон мулозимлари Сизнинг мамлакатга сафарингиз борасида бирор ишора беришдими деб сўраган:

 Манфред Новак: Афсуски йўқ. Биласизки, мендан аввал шу лавозимда ишлаган ҳамкасбим Тео Ван Бовен Ўзбекистонга бундан беш йил аввал сафар қилганди ва ўшанда Ўзбекистон қамоқхоналарида қийноқлар мунтазам қўлланилади, деб хулоса қилганди. Ҳукумат қийноқлар қўлланилишига қарши айрим бир чораларга қўл ургани ҳақида айтилганди. Аммо бошқа томондан, биз ҳозир ҳам нодавлат ташкилотлар ва алоҳида шахслардан қийноқлар ҳамон қўлланилаётгани ҳақида ахборотлар олмоқдамиз. Айни шунинг учун мен Ўзбекистон ҳукуматидан мамлакатга сафар қилиш ҳақида сўрадим. Аммо улар мени таклиф қилишни истамаяптилар. Мен Ўзбекистонга бориб ўз кўзим билан ҳукумат қийноқ қўлланилишига қарши қандай чоралар кўргани ва бу чоралар ҳаётда қанчалар ўзгариш ясаганини кўрмоқчиман. Айтганимдай, ҳозирга қадар ҳеч қандай таклифнома олганим йўқ. Аммо Оврўпо Иттифоқи бу масалани ўз баёнотида кўтаргани учун миннатдорман. Албатта, мен Ўзбекистон ҳукуматидан яна бир бор расман мамлакатга сафар қилиш ҳақида сўрашим мумкин, аммо айтиб ўтишим керакки, мен 2004 йил шу лавозимга тайинланганимдан бери бир эмас бир неча бор Ўзбекистон мулозимларига бу борада мурожаат қилдим. Келаси ҳафта мен Нью Йоркда БМТ Бош ассамблеясида бўламан ва у ерда Ўзбекистоннинг БМТдаги элчиси билан учрашишга яна ҳаракат қиламан.

 Би-би-си:Оврўпо Иттифоқининг баёнотида Ўзбекистон ҳукумати Оврўпо Иттифоқи ҳамда БМТнинг қийноқлар масаласида ҳисоботчиси билан тўла ҳамкорлик қилиши ҳақида сўз боради, айтингчи, сиз бундан нима кутасиз?

 Манфред Новак:Бу Ўзбекистонга яна вазият билан танишиш учун сафар қилинишини англатади. Тўла ҳамкорлик деганда эса, Ўзбекистон ҳукумати менга қамоқхоналардаги вазият борасида барча ахборотларни тақдим қилишлари керак. Улар қийноққа солиниш ҳолатлари бўйича нималар қилишди, қандай чора тадбир қўлланилди, қандай текширувлар ўтказилди - ана шу каби ахборотларни назарда тутмоқдаман. Шунингдек, мен ҳукуматга алоҳида шахслардан тушган аризаларни етказаман. Ҳукумат эса қийноққа солиниш ҳақида даъволарни жиддий қабул қилиши лозим бўлади. Тўла ҳамкорлик деганда яна - бу ишлар текширилиши ва айбдорлар топилиб, адолат ҳукмига ҳавола этилишини англатади. Аммо энг аввалида демак, улар мени мамлакатга таклиф қилишлари ва қамоқхоналарга аввалдан эълон қилмасдан бора олишим учун имконият яратишлари керак. Маҳбуслар билан яккама якка гаплашишга рухсат берилиши лозим бўлади.

 Би-би-си:Мана, сиз ҳозир ҳам Ўзбекистонда қийноқлар қўлланилаётганига доир аризалар тушаётганини айтасиз, аксарият кузатувчилар мамлакатда инсон ҳуқуқларига доир вазият ўзгармаганини айтишади. Сизнингча, Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистонга ўрнатилган жазо чораларидан бирини бекор қилиб тўғри йўл тутдими?

 Манфред Новак:Ҳа, менимча тўғри йўл тутди. Ўзбекистонда айрим ижобий ўзгаришлар рўй берди. Масалан, ўлим жазоси бекор қилинди. Қийноқлар қўлланишига қарши ҳам айрим чора-тадбир кўрилди. Аммо бошқа томондан, агар милиция учун қийноқ қўлланиши анъанага айланиб кетган бўлса, уни бартараф этиш вақт талаб этади. Милиция ходими агар мен қийноқ қўлласам нафақат ишимдан ажраламан, балки жиноий жавобгарликка ҳам тортиламан деб ишониши керак. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари билан қийноқ қўлламасликка доир тушунтириш ишлари кенг кўламда олиб борилиши керак.

Просмотров: 840 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 2.0/1
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей