Сешанба, 23.04.2024, 13:46
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Октябрь » 18 » Ўзбек мулозимларига виза чеклови бекор қилинди
19:54
Ўзбек мулозимларига виза чеклови бекор қилинди
Оврўпо Иттифоқи Андижон воқеалари учун масъул, деб кўрилган ўзбек мулозимларига қарши виза чекловини бекор қилган.  

Люксембургда йиғилган Оврўпо Иттифоқига аъзо 27 мамлакат ташқи ишлар вазирлари ўзбек мулозимларининг Оврўпо ҳудудига сафар қилиши тақиқини олиб ташлашга рози бўлганлар.

 

Оврўпо Иттифоқи баёнотига кўра, айни қарор Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари борасида эришилган тараққиёт, жумладан, бир қатор инсон ҳуқуқлари фаолларининг озод этилиши туфайли қабул қилинган.

Айни пайтда иттифоқ Ўзбекистондаги вазиятдан ҳануз ташвишда эканини айтиб, мамлакат қамоқхоналаридаги барча ҳуқуқ фаолларини озод этишга чақирган.

Оврўпо Иттифоқининг жазо чоралари Ўзбекистон ҳукуматининг 2005 йил 13 майидаги Андижон воқеалари юзасидан мустақил тергов ўтказиш талабларини рад этиши ортидан жорий этилганди.

Иттифоқ Андижонда тинч намойишчиларнинг ўққа тутилишини қоралаган ва ҳодисалар учун масъул расмийларни жавобгарликка тортишга чақирган.

Андижон воқеалари учун "тўғридан-тўғри масъул" деб кўрилган ўн икки нафар ўзбекистонлик мулозимнинг Оврўпога сафар қилиши тақиқланган эди.

Оврўпо Иттифоқи мулозимларининг айтишларича, ўзбек мулозимлари виза тақиқи муддати кейинги ойда тугайди.

Ўзбекистонга нисбатан қурол-яроғ эмбаргоси эса кучда қолдирилган.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Ўзбекистонга нисбатан жазо чоралари юмшатилиши эмас, балки кучайтирилиши кераклигини урғулаб келадилар.

Люксембургдаги учрашув арафасида Ғарбдаги бир қатор нодавлат ташкилотлари Оврўпо Иттифоқини расмий Тошкентга нисбатан жазо чораларини кучда қолдиришга чақирган эдилар.

Ўзбекистон ҳукумати Андижонда қуролли исён бўлгани ва ҳодисаларда аксарияти "исломий жангарилар" бўлган 187 кишининг ҳалок бўлганини айтиб келади.

Президент Каримов Оврўпо Иттифоқи, НАТО ва Қўшма Штатларнинг воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказиш ҳақидаги чақириқларини рад этган.

Просмотров: 848 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей