Шанба, 20.04.2024, 13:27
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Октябрь » 18 » "Ҳизбут-таҳрир" диний фирқасининг 32 аъзоси қўлга олинган.
19:39
"Ҳизбут-таҳрир" диний фирқасининг 32 аъзоси қўлга олинган.
"Ҳизбут-таҳрир" диний фирқасининг 32 аъзоси қўлга олинган.
Рамазон Ҳайити куни Қирғизистоннинг Новқат шаҳрида рўй берган оммавий тартибсизликлар юзасидан "Ҳизбут-таҳрир" диний фирқасининг 32 аъзоси қўлга олинган.  

Бу ҳақда Қирғизистон Миллий Хавфсизлик қўмитаси маълум қилган.

Қўлга олинганларнинг 28 нафарига вояга етмаганларни жиноятга жалб қилиш, оммавий тартибсизлик, мулкка қасддан зиён етказиш ёки мулкни йўқ қилиш, ҳокимият вакилига нисбатан куч қўллаш каби айблар қўйилган.

Тартибсизликларда иштирок этишда гумон қилинаётган 70 га яқин мактаб ўқувчилари билан профилактик суҳбатлар ўтказилаётганини маълум қилишган расмийлар.

Новқат шаҳар маҳаллалари ва мактабларида тушунтириш ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабарлар бор.

Ҳуқуқ-тартибот органлари шаҳардаги тартиб устидан назоратни кучайтирган.

12 октябр куни туман ҳокими ўз вазифасидан озод этилган.

Маҳаллий аҳоли вакилларининг бир қатлами туман давлат маъмурияти, милиция билан диндорлар гуруҳи ўртасидаги тўқнашувдан таассуф билдиришади.

Ҳодиса муносабати билан бўлиб ўтган катта йиғинда намойишчилар маҳаллий ҳокимият биносини тошбўрон қилишгани, улар давлат идораларини ҳам куч қўллашга мажбур қилишгани айтилган.

Қирғиз оқсоқоллари тўполонда "Ҳизбут-таҳрир" аъзолари бўлмиш ўзбек ёшлари иштирок этганини урғулашган ҳамда ўзбек хонадонларини фарзандларини тийиб олишга чақирган.

Айни пайтда маҳаллий аҳоли вакиллари каттагина гуруҳининг тушкунликка тушгани кўриниб туради, дея хабар қилади мухбиримиз.

Давлат идоралари диндорлар чиқишини ҳукумат бошқарувига тажовуз, дея баҳолаган.

Маҳаллий мулозимлар назарида, ҳукуматга ушбу таҳдид аввалдан режалаштирилган.

Улар жиддий чоралар лозимлигини таъкидлайдилар.

Расмийлар, "Ҳизбут-таҳрир" фирқаси диний байрамлар ўтказишни рўкач қилиб, аслида партияни ташвиқ қилишни мақсад этган, дейдилар.

Маҳаллий арбоблар расмий Бишкекни қонунларни кучайтиришга, ноанъанавий диний оқимлар устидан назорат қилишга чақирадилар.

Қирғизистон Президенти Қурманбек Бакиев Новқатда рўй берган ҳодисани чуқур ўрганиш ва керакли чора-тадбирлар кўриш заруриятини урғулаган.

Ташаббускор гуруҳ деб айтилган мусулмонлар гуруҳи 1 октябр куни Рамазон Ҳайити тантаналарини шаҳар истироҳат боғида ўтказишни сўраб, маҳаллий давлат тизимларига ариза берган.

Аризада аҳолига ош тарқатиш ҳамда лотерея ўйинини ўтказиш режаси маълум қилинган.

Аммо маҳаллий давлат тизимлари ушбу тадбирлар учун шаҳар стадионини тавсия этган.

Лекин ташаббускор гуруҳ бу таклифга қулоқ тутмаган ва тўрт мингга яқин одамни таклифномалар билан шаҳар боғига чақирган.

Боғда навбатчиликда бўлган милиция ходимлари сиқиб чиқарилганларва одамларнинг бир гуруҳи туман давлат маъмурияти биноси томон йўл олганлар.

Бу ерда музокарага чиққан туман ҳокими томон тош отилган ва тошбўрон пайтида маҳаллий давлат идорасининг ойналари чил-парчин бўлган.

Оқибатда ўнга яқин инсон жароҳат олгани айтилади, келтирилган зиён 100 минг Қирғизистон сўмига баҳоланган.

Ўшдан чақирилган милиция гуруҳи оломонни тарқатишда кўздан ёш сиздирадиган газ қўллаган.

Просмотров: 827 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей