Шанба, 27.04.2024, 03:39
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Октябрь » 17 » ОХҲТ: 'Солижон Абдураҳмонов ҳукми бекор қилинсин'
23:00
ОХҲТ: 'Солижон Абдураҳмонов ҳукми бекор қилинсин'

 ОХҲТ: 'Солижон Абдураҳмонов ҳукми бекор қилинсин' 

ОврўподаХавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Матбуот эркинлиги бўйича вакили Миклош Харасти Ўзбекистон ҳукуматига мурожаат қилиб, журналист Солижон Абдураҳмоновга нисбатан чиқарилган 10 йиллик озодликдан маҳрум этиш қарорини бекор қилишга чақирган.  

ОХҲТ вакили Миклош Харасти Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов номига мактуб йўллаган.

 

"Абдураҳмоновга нисбатан айбловлар сохталаштирилган ва унинг адолатли маҳкама терговидан фойдаланиш ҳуқуқи таъминланмади", дейилади мактубда.

 

Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти вакили Миклош Харасти ўзи иштирок этган Тошкентдаги матбуот эркинлигига бағишланган халқаро семинарда қатнашиш учун бораётгани хабар қилинган Солижон Абдураҳмоновнинг 7 июнда ҳибсга олинганини айтган.  

 

Миклош Харасти Солижон Абдураҳмоновга нисбатан ҳукмни қайта кўриб чиқишни сўраган. 

 

Жаноб Харасти ўзининг мактубида Солижон Абдураҳмоновнинг гиёҳванд моддаларни қабул қилгани ёки гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғуллангани борасида ишончли далил маҳкамада келтирилмаганини айтган.  

 

Солижон Абдураҳмоновнинг қони таркибида наркотик моддалар топилмаганидан кейин гиёҳванд модда қабул қилиш айблови уни сотиш мақсадида сақлаш айбловига ўзгартирилгани айтилган. 

"Гиёҳванд моддалар сақланган пакетда Абдураҳмоновнинг қўл излари топилмаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари наркотиклар қаердан олинганини аниқламаганлар, Абдураҳмоновнинг журналистик фаолиятига доир саволларга кўпроқ эътибор қаратганлар", деб ёзган Миклош Харасти.  

 

"Журналистни фаолияти учун унга сохта айбловлар воситасида жазолаш - Оврўпода Хавсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига асос солинганидан олдинги даврда қолиб кетиши лозим бўлган амалиётдир. Мен умид қиламанки, Ўзбекистон ҳукумати Абдураҳмоновга нисбатан ҳукмни бекор қилади. Бу билан Ўзбекистон ўзининг ОХҲТ доирасидаги мажбуриятларига содиқлигини намойиш этган бўларди", деб ёзган Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Матбуот эркинлиги бўйича вакили Миклош Харасти Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норовга йўллаган мактубида.

Просмотров: 799 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей