Жума, 26.04.2024, 20:01
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Октябрь » 14 » 7 ёшдан 70 ёшгача ҳамма пахта даласида
19:41
7 ёшдан 70 ёшгача ҳамма пахта даласида

7 ёшдан 70 ёшгача ҳамма пахта даласида

 Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг 20 октябрга қадар пахта теримини тугаллаш ҳақидаги гапларидан сўнг, мамлакатда пахта кампанияси янада авж олди. Бюджет идоралари , саноат корхоналари ходимлари гуруҳ-гуруҳ пахта теримига сафарбар этилмоқда. Баъзи туманлардаги мактабларнинг қуйи синф ўқувчилари ҳам пахтага чиқарилмоқда. Айрим туманларда аҳолига ойда бир марта ўлчаб бериладиган ун ва мой тўхтатиб қўйилган бўлса, баъзи туманларда эса пахта теримига чиқмаган аҳоли бундан ҳам маҳрум қилинмоқда.

 

Ўзбекистон Президентининг 20 октябргача пахта теримини якунлаш ҳақидаги кўрсатмасидан сўнг, маҳаллий ҳокимларнинг пайтавасига қурт тушди. Қандай қилиб бўлмасин, пахта режасини бажариш учун имкони борича ҳаммани пахта теримига сафарбар қилиш ҳокимларнинг ва ички ишлар бўлимлари ходимларининг бугунги кундаги энг асосий вазифасига айланди.

 

Пахтазор том маънодаги иккинчи фронтга айланмоқда. Ҳатто бозорлар хам ёпилди, дейди  “Эзгулик” жамиятининг Сирдарё шаҳар бўлими бошлиғи Карим Бозорбоев. “Бозорларимиз соат 2, 3 гача ëпилган. Тадбиркорларни ҳаммаси пахтага чиқаяпти. Вилоятдаги ҳамма бозорлар ëпилган”.

 

Карим Бозорбоевнинг сузларига кура, асосий накд пул теримчиларга берилаётгани учун, пенсионерлар пенсия олишолмаяпти: “Агар пахта теримига чиқмасанг, ҳар ойда давлат нархида бериладиган ун ва мойдан қуруқ қоласан”. Маҳаллий ҳокимлар ҳаммани пахтага жалб килиш учун, ана шундай йўл тутишмоқда", - дейди Карим Бозорбоев.

 

“Фуқароларга тарқатиладиган ун ва мой маҳалла фуқаролар йиғини томонидан пахта мавсумига чиқмаганларга бериш таъқиқлаб қўйилаяпти. “Агар пахтага чиқмасанг тегишли ун  ва мойни олмайсан” деган масалани қўйишаяпти. Бу масалаларда маҳалладаги фуқаролардан ҳозир бизга шикоят тушган. Биз ҳозир буни ўрганаяпмиз”.   

 

Буниси ҳали ҳолва. Жиззахлик пахтакорларга эса ана шу норма бўлган ун ва мой умуман берилмаяпти, дейди Анорбой Холиқулов.

 

“Мана кеча қўшни давлатимиз Қирғизистонда зилзила бўлган экан. Ҳозир икки ойлик  поëк йўқ. Халқни алдаб турган нарса шу эди. Сентябр ойида умуман тарқатмади. Ҳа деса, ëрдамга кетибди эмиш. Ўзи норма 5 кило эди, ҳозир 2 килога тушди”.

 

Анорбой аканинг касби қурувчилик. Иш йўқлигидан ҳар ерга бориб, мардикорлик килади. Бироқ Сирдарёда уларни ишлагани қўймай, пахта теримига қувишганини айтади.

 

“Сирдарë вилоятида автостанцияларни умуман бетон билан ëпиб ташлаган. Колхоз, совхозларга бориб мардикорчилик қилиб турибмиз. Ишлагани қўймай қувиб чиқариб юборди. Уйингга милиция жўнатиб чироқ ва газингни текширтирайми, деганлар бўлди. “Пахта теришга чиқасан. 7 ëшдан 70 ëшгача мажбурсан” дейди”.

 

Энди Жиззахдан Фарғонага ўтамиз. Инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Баҳодир Элибоевнинг сўзларига кўра, Риштон туманида ҳатто биринчи синф ўқувчилари ҳам пахта теримига чиқарилмоқда.

 

“Маҳаллаларга ҳоким томонидан топшириқ берилган. Ҳар бир маҳалла пахта даласига камида 30та одам олиб чиқиши керак. 1 синф ўқувчилари ҳам пахтага жалб қилинмоқда. Риштон туманида шунақа ҳолат кузатилаяпти”.

 

Баҳодир Элибоев қизиқ бир ҳолатни ҳам айтиб ўтди. Милиция ходимларининг ўзлари ҳам фуқаролик кийимида пахта теримига жўнатилмоқда экан.

 

“Ички ишлар ходимларининг ҳужжатлари олиб қўйилган. Улар ишчи кийимида Жиззахга юборилган. Бундан ташқари 1200таси Фарғонадаги пахта далаларида пахта териш билан машғул”.

 

Ўзбекистоннинг катта саноат шаҳри бўлган Олмалиқ ҳам назаримиздан  четда қолмади. Улар ҳам кўпга келган тўй деб, пахта теримига чиқарилаётган экан. Бу ҳақда Муҳаммаджон исмли одам шундай дейди.

 

“Ҳозир Олмалиқ шаҳридаги корхоналарни ишчиларини ҳаммаси Пскент туманига пахта далаларига ишга чиққан. Ëтиб қолишга кетганлари ҳам бор, ҳар куни қатнайдиганлари ҳам бор. Олмалиқда асосан Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати жуда катта корхона. Бу корхонанинг ишчилари ҳам пахта теримига чиқаяпти”.

 

 

 

Просмотров: 813 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей