Чоршанба, 24.04.2024, 12:50
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Октябрь » 14 » Аъзам Турғунов устидан навбатдаги суд
19:35
Аъзам Турғунов устидан навбатдаги суд

 Аъзам Турғунов устидан навбатдаги суд

14 октябр куни Қорақалпоғистоннинг Амударё тумани судида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Аъзам Турғунов устидан маҳкама жараёни давом эттирилди. Охирги суд мажлиси бундан салкам бир ой аввал ўтказилиб, Аъзам Турғуновга нисбатан қийноқ қўлланилгани масаласи бўйича суд тиббий экспертизаси ўтказиш учун суд номаълум муддатга кечиктирилган эди. Экспертиза хулосаларига кўра, тергов пайти Аъзам Турғуновнинг устидан қўйилган қайноқ сув натижасида унинг соғлигига зиён етказилмаганлиги аниқланган. Унга нисбатан Ўзбекистон жиноят кодексининг 165 – моддаси яъни товламачилик банди бўйича жиноий иш қўзғатилган.

 

14 октябр кунги маҳкама мажлисида Аъзам Турғуновнинг баданидаги жароҳатлар билан боғлиқ суд экспертизаси натижалари эълон қилинган. Аъзам Турғуновнинг адвокати Рустам Тўлаганов экспертиза хулосаларидан қониқмаганлигини айтади.

 

“Жароҳатини соғлигига зиëн етказилмаган деган маънода енгил жароҳат деб топишибди. Мен “Янгидан экспертиза ўтказилиши лозим. Чунки 21 кун давомида қийналган одамни енгил жароҳат олиши мумкин эмас. Жароҳат етказган одам ҳам беш йилгача қамоқ жазоси олиши керак. суддан текширув юзасидан бошқатдан иш қўзғатилиши лозим” деб ëзиб бердим”.

 

Қўшимча тергов ўтказилишини талаб қилаётган Рустам Тўлагановга кўра, 14 июл куни Нукус шаҳридаги тергов изоляторида Аъзам Турғунов устидан терговчи қайноқ сув қўйиб юборган.

 

“Ҳаммаëғи орқасигача куйиб кетган. Бу бир пиëла эмас. Анчагина сув қуйиб юборилган. Ҳозир кўкрагидаги яхшиланибди лекин орқасидаги ҳали турибди. Қип-қизил бўлиб шилиниб ëтибди”.

 

Озодлик: Аъзам акани ўзи куйиш масаласида нима деяпти?

 

“Терговчи Исмоиловдан бошқа одам йўқ эди. Гумоним шундан деди. Чунки терговчи Исмоилов унинг орқасида турган. Бу 14 июл куни Нукус шаҳар ҳибсхонасини ичида бўлган”.

 

Кейинчалик Аъзам Турғуновнинг терговчиси ўзгартирилиб, подполковник Карим Бердиев Аъзам Турғуновга терговчилик қилган. Озодлик билан суҳбатда Карим Бердиев, қайноқ сув масаласида гапиришни ҳоҳламади.  Подполковник Карим Бердиев Аъзам Турғуновни уюшган жиноятчиликда айблайди.

 

“165 модданинг 3 қисми а ва б бандлари билан иши судга ўтказилди. У 20 миллион сўм  миқдордаги пулда гумон қилинаяпти. Бу товламачилик ҳисобланади”.

 

96 кундан буён ҳибсхонада сақланаётган Аъзам Турғунов  қорақалпоғистонлик бир аёлнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган пайти  жавобгар томондан ишни тўхтатиш учун пора олишга ҳаракат қилган вақтида қўлга олинганлиги айтилади.

 

 Аъзам Турғуновнинг сафдошлари ва ҳамкасблари эса унинг сохта жиноятда айбланаётганини таъкидлашмоқда.

 

Аъзам Турғунов кейинги пайтларда Қорақалпоғистондаги бир қатор судларда жамоатчи ҳимоячи сифатида қатнашиб ғолиб чиқаётганди. Айниқса, унинг Қорақолпоғистонда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан  содир қилинаётган қонун бузилишлар ҳақида халқаро матбуот орқали кўплаб чиқишлар қилганлиги ҳукуматнинг ғазабини қўзғаган бўлиши мумкин, дейди Аъзам Турғуновнинг сафдоши  Рустам Қорабоев. 

 

“Қорақалпоғистонда судни ҳам, прокуратурани ҳам Худо уриб кетган. У ерда ҳаммаси ўзбошимча. Мен Аъзам акага “Қўйинг сиз буни қилманг. Бу ерда ҳаммаси ўзбошимча” деб айтган эдим.  Прокуратура, милиция ва МХХ  бу ерда халқни талаб ëтибди. Билзар у ерда бош прокурорни, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Ўтамуродовни ноқонуний санкция бериб қамаган Йўлдош Рўзимов деган прокурорни, департаментни  устидан бориб иш қўзғатганимиздан кейин  “Сен шундай қилдингми, биз ҳам қиламиз” деган мақсадда уюштиришган холос”.

 

“Мазлум” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари ва “Эрк” демократик партияси аъзоси  Аъзам Турғунов аввал ҳам товламачиликда айбланиб, икки йиллик қамоқ жазосини ўтаб чиққан. Агар у яна қамалса, рецидивист сифатида унга янада қаттиқ қийноқлар қўлланилишидан хавотир билдиради унинг сафдошлари.

 

 

 

 

 

Просмотров: 900 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей