Чоршанба, 23.06.2021, 16:33
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Октябрь » 13 » Сарсон-саргардон булаётган Жиззахлик Чернобилчилар!
20:17
Сарсон-саргардон булаётган Жиззахлик Чернобилчилар!

Сарсон-саргардон булаётган Жиззахлик Чернобилчилар!

  1986-1987 йилларда Чернобль АЭСи фожиасини бартараф этишда хаётларини гаровга куйиб, жасорат намуналарини курсатган бу инсонлар вакти келиб уз юртида ишлаб чикарилаётган «дамас» русумли автомашинани харид килишда шунчалик сунъий тусикларга учраймиз деб сираям уйламаган булишлари керак.

 Бунга сабаб, биринчидан халкимизнинг фаровонлиги ошиб, турмуш даражаси яхшилаётганлигида булса, иккинчидан юртимизда ишлаб чикарилаётган турли хил машиналаримизга нисбатан хорижда талабгорлар купайиб, экспорт салохиятимиз ошганлигида деб уйлаймиз.

 Лекин бу машинага устама куйиб, порахурлик килиш деган эмас-ку. Машина минишга хавас килган чернобльчилар уз бошида синаб куришди. Улар йиллаб пешона тери эвазига туплаган пулларини катта умидлар билан Жиззах «Автотеххизмат» акциядорлик кампанияси Аббосхон Нормухуммедов хузурига йул олишди. Карашса, бошликнинг идорасини юзлари ута жиддий бир нечта миршаб курикклаб туришарди. Улар келган кишиларнинг чернобилчилар эканлигини билишиб, «Аббосхон акамиз Тошкентдалар»-деб кискагина жавоб беришди. «Качон келишади?» -деган саволига янада киска килиб, «Билмаймиз» деб жавоб кайтаришди.

 Хуллас, шу кундан бошлаб «Жиззахавтотеххизмат» идорасига чернобилчилар бори кела бошлашди. Бошлик эса доимо йук буларди. Бошликнинг идорасига катнайвериб токатлари ток булган чернобилчилар нажот излаб Тошкентга равона булдилар. Улар ката умидлар билан Республика бош вазири Ш.Мирзияевга, «Узавтосаноат» акциядорлик кампанияси раиси У Рузикуловга, «Уздэу авто» бош директории Ш Юсупов номига ариза ташлашди.

 Аризаларга нуфузли идора рахбарларидан жавоб хати келди. Уларнинг аризалари Жиззахга, «Автотеххизмат» раиси Аббосхон Нормухаммедов эътиборига хавола этилганлиги айтилиб, раис билан учрашиш зарурлиги уктирилган эди.

 Сарсони чикиб, асаблари бузилган аризачилдар яна Аббосхон Нормухаммедов кабулига бош уриб бордилар. Аммо бошликни топиб булмади. Миршаблар идорани шундай каттик куриклашар эканки, на саволга тулик жавоб беришар, на муомилани билишар эди. Худди бебахо хазинани куриклашаётганларидек, бу ердаги курикчиликка вилоят хокими хавас килса арзийди,-деб уйларига кайтишган черноблчилар 2008 йилнинг 6 сентябрь куни Аббосхондан жавоб хати олишди. Унда Аббосхон Нормухаммедов имзо чекан кискагина жавобида шундай сузлар ёзилган эди» «Черноблчиларга навбатсиз автомашина олишлари учун хеч кандай имтиёз белгиланмаган…»

 Ахир Вазирлар Махкамасининг 1992 йил 6 апрелда кабул килинган 170=сонли карорида Чернобль фожеасида катнашганлар учун бир канча имтиёзлар белгиланиб, жумладан, улар бепул даволанишлари, бепул дори-дармонлар билан таъминланишларидан ташкари, ер участкалари ва автомашиналарга эга булишлари учун бу нарсалар уларга навбатсиз берилиши аник килиб айтиб куйилган. Мухтарам Нормухаммедов жаноблари эса кузларини чирт юмиб, «Черноблчиларга имтиёз йук»-дея хукм чикариб куя колди. Черноблчилар Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси И Собировга булган барча вокеаларни баён килишиб, ариза йуллашди. Сенат номига битилган ариза яна Жиззахга, «Автотеххизмат, раиси А Нормухаммедов эътиборига хавола этилибди.

 Бу галл Аббосхон черноблчиларга «Имтиёз хакида» жавоб хати ёзиб утирмадида, узига тажрибали юрист ёллади. Куп йиллар судьялик килиб, тажриба орттирган Митан Равшанов Аббосхоннинг дидига айнан мос эди. Ахир, черноблчилар «Дамасга» харидор булишаяпти. Хар бир машинага катъий белгиланган устама пули яъни пора камида 5000-6000 АКШ доллори булса. Агар черноблчиман, имтиёзим бор деб даъво килиб турган кишига уз нархида машина берадиган булсак бунга асло чидаб булмайди.

 Аббосхон ишга шай булиб турган Митанбой билан гапни бир жойга куйишди. Митан гуё кулида чексиз ваколатга эгадай, хумрайганича черноблчиларнинг хонадонларига кутилмаганда ташриф буюрди. Хотинларига угрилиб, «Яшашларинг шуми, кип-кизил камбагал экансизлар-ку. Машина минишни хавас килганларингга хайронман. Балки бошка бировга олиб бермокчидирсизлар. Тугрисини айтинглар. Бу жиноят, билсаларинг»-деб хотинларига дук ура кетди.

 Аббосхон ногорасига уйнаётган Митан Равшанов хотинларини чинакамига тергов килишга тушиб кетди. Хуллас, президентимиз катта имтиёзлар бериб, шарт-шароитлар яратиб куйган черноблчиларни пора деса имон –эътикодини сотишга тайёр турган Жиззахлик бундай туралар бу хатти-харакатлари билан давлатимизга, колаверса давлатимизга нисбатан одамларнинг норозичилик кайфиятини уйготаётган бундай кимсаларни Ким деб аташ керак.
ХИМОЯЧИ
2008.10.13.
Просмотров: 821 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 5.0/1
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей