Жума, 19.04.2024, 12:00
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Октябрь » 10 » 'Молиявий инқироз оқибатларини Ўзбекистон ҳам сезади'
00:22
'Молиявий инқироз оқибатларини Ўзбекистон ҳам сезади'

'Молиявий инқироз оқибатларини Ўзбекистон ҳам сезади'

Ноҳукумат "Тезкор гуруҳ" тадқиқотига кўра, Ўзбекистон расмийларининг жаҳон иқтисодий инқирозининг Ўзбекистонга таъсири кам бўлиши ҳақидаги сўзларига қарамасдан, мамлакат аҳолиси яқин орада мушкулликларни ўз ҳаётларида ҳис қилиши мумкин. 

"Тезкор гуруҳ" бунинг сабабини иқтисодиётлари глобал молиявий тизимлар билан жипсроқ боғланган Россия ва Қозоғистон дуч келаётган қийинчиликлар билан боғлайди.

Гуруҳ ушбу иқтисодий аҳвол, қонуний-ноқонуний эканлигидан қатъи назар, бу мамлакатларда даромад топаётган муҳожирлар учун мушкул вазият юзага келтириши эҳтимолини билдирган.

Октябр ойининг дастлабки бир неча кунида Россиянинг икки йирик фонд биржасида савдоларни тўхтатишга тўғри келди ёки биржалар умуман ишламади.

Россия индекси - РТСнинг май ойидан буён 60 фоизлик қийматини йўқотгани хабар қилинди.

Хорижий сармоядорларнинг бир кунда Россиядан олиб чиқиб кетаётган капиталлари юз миллионлаб, баъзан бир неча миллиардлаб долларни ташкил этаётгани айтилмоқда.

Қозоғистонда фонд биржалари фаолияти тўхтаб қолмаган бўлса-да, ипотека бозорида бир йил илгари бошланган талотўм қатор бизнес соҳалари даромадлари камайишига олиб келган.

Эртанги кунга ишончсизлик жаҳон бозорида энергетика ресурслари нархлари тушиб кетишига сабаб бўлди.

Шундан келиб чиқиб, охирги йиллардаги асосий даромадлари энергетика хомашёлари савдосидан бўлган Россия ва Қозоғистоннинг қўлга киритиб келган маблағлари миқдори камаяди, деган хавотирлар билдирилмоқда.

Ноҳукумат "Тезкор гуруҳ", айниқса Россияда кредит ҳисобига амалга ошириб келинган қурилиш ишларининг тўхтатилиши, бу эса асосан ноқонуний меҳнат муҳожирлари бўлган қурувчиларнинг даромад манбаларидан ажралиб қолишлари мумкинлигини айтади.

"Тезкор гуруҳ" россиялик мулозимларнинг Россияда 11 милллион гастарбайтер фаолият юритаётгани ҳақидаги рақамларига таянади ва уларнинг камида ярмини ташкил этади деб кўрилаётган ўзбекистонликларнинг ишсиз қолиши оқибатларидан огоҳлантиради.

Гуруҳга кўра, ўзбекистонликлар ҳозир хориждан ҳар ойда оиласига қарийб 1 миллиард доллар юбориб турипти ва жорий молиявий инқироз Ўзбекистонни ана шу даромадларсиз қолдириши мумкин.

Аксар кузатувчилар Ўзбекистон раҳбариятининг "кучли ижтимоий сиёсат" ёхуд "давлат ғамхўрлиги" дея овоз қилинадиган шиорлари амалда оддий инсонлар турмуш шароитини яхшилашда кам аҳамият касб этишини, ўзбекистонликларнинг яшаш шароити айрим ҳолларда фуқаролар урушини бошидан кечирган Тожикистондагидан абгор ҳолда эканини қайд этадилар.

Охирги йиллардаги нисбатан "фаровонлик" ва Ўзбекистон сўми қадрининг баландлиги мамлакат раҳбарияти минбарлардан гапирадиган "иқтисодий ислоҳотлар натижаси" эмас, миллионлаб сонда ватанини тарк этган ва ҳар ойда оиласига пул юбориб турган Ўзбекистон фуқароларининг "хизмати" экани айтилади.

"Тезкор гуруҳ" Россия ва Қозоғистондаги ўзбекистонликларнинг ишсиз қолиши ўзбек сўми қадрсизланиши, истеъмол моллари нархларининг кўтарилиб кетиши ва бундан айниқса, аҳолининг муҳофазага муҳтож қатламлари турмуш шароити янада пасайиб кетишидан хавотир билдирган.

Просмотров: 985 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей