Сешанба, 23.04.2024, 10:18
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Октябрь » 5 » Европа итифоқи Ўзбекистонда ўзгаришлар кўрмоқчими?!
14:30
Европа итифоқи Ўзбекистонда ўзгаришлар кўрмоқчими?!
Алишер Юсуфжон ўғли
Европа итифоқи Ўзбекистонда ўзгаришлар кўрмоқчими?!
Ўзбекистон ҳукуматининг Андижондаги хунрезликларидан кейин Европа итифоқи Ўзбекистонга ўзининг сангсияларини жорий қилди. Ўзбекистон ҳукуматидан Андижон фожеаси учун мустақил текширув ўтказишни талаб қилган ва Ўзбекистон ҳукуматидан демократик ислохотлар ўтказишни талаб қилган эди. Европа Итифоқини бу ҳаракатлари Итифоқни демократик қадриятлари асосида қилинган талаби эди. Итифоқнинг бу ҳаракати ҳар бир мазлумни қувонтирган эди. Бу сангсиялардан ва Америка Қўшма Штатлари ҳукумати ва НАТО нинг талаблари ҳам Европа итифоқи талаблари билан ҳам оҳанг эди. Ўзбекистон ҳукумати бундай кескин талаблардан довдираб қолди. Хитой ва Россиядан паноҳ излади. Ўзбекистон диктатори Каримов Ўзбекистон Россия ва хитой билан узоққа бора олмаслигини яхши биларди, шунга қарамай Путиннинг эшигида соатлаб қабул кутиб у билан учрашди, ва Ўзбекистонни унга инъом қилди. Каримовнинг бу ҳаракатлари Россия ва хитой билан бирлашиш мақсадида эмас. балки Ғарбга босим ўтказиш ва ўзини бошқаларга ҳам керак эканлигини кўрсатиш эди. Каримов мўлжалга бехато урганди Европа итифоқи маълум вақт ўтгандан кейин Каримовнинг ўйинларига алданиб стратегик жиҳатдан муҳим бўлган Ўзбекистонни қўлдан бой беришни истамай ўз қадриятларидан воз кечиб сангсияларни юмшатишни бошлаб юборди. Аввало беайб туҳматлар билан қамалган Умида Ниёзова ва Гулбаҳор Тўраеваларнинг ҳибсдан озод қилинишини Ўзбекистон ҳукуматининг ижобий қадами сифатида кўришди. Тўғри уларнинг озод қилиниши Ўзбекистонга эълон қилинган сангсияларнинг меваси эди, аммо уларга туҳмат ва зулм қилганлар жазоланмади, улар Ўзбекистон суди томондан оқланмади. Мўътабар Тожебоева сингари машҳур ҳуқуқ ҳимоячилари қамоқда қолаверди. Сангсиялар юмшатилди, Ўзбекистон ҳукуматидан кескин ўзгаришлар талаб қилинмади. Каримов эса Европа итифоқининг ўзи томонга ён босаётганини, Ўзбекистонни қўлдан бой беришини истамаётганини кўриб талтайиб кетди, яна ўзининг зўравонларига суянган ҳолда зулм ўтказишни кучайтирди. Инсон ҳуқуқлари фаоллари ва мухолифат вакилларини қамашлар кўпайиб борди. Каримовнинг зулми 2007 йилда янада кучайди, у қандай қилиб бўлмасин тахтни халқни қўрқитиш -- террор йўли билан эгаллаб қолишга ҳаракат қилди. Бу йўлда унга ҳалақит бериши бош кўтариши мумкин бўлганларни қамади, Ватандан қочиб кетишга мажбур қилди. Унинг учинчи муддатга ноқонуний--антиконституцион сайланишига оилавий қарши чиққанимиз учун 2007 йил декабрь ойида дадам Юсуф Жумаев ва икки нафар укам ҳибсга олинди. Уйимизни ўраб олиб ўққа тутишди, Андижон қирғининг кичик кўринишини Бухорода такрорлашга ҳаракат қилишди
Ўзбекистонда зулм кучаяётган эди, бироқ 2008 йил февраль ойида Ихтиёр Ҳамроев ҳибсдан, Умида Ниёзова уй қамоғидан озод қилинди. Буни ҳам Ўзбекистон ҳукуматининг ижобий қадами сифатида баҳолашди Европа Итифоқи раҳбарлари. Аслида Ихтиёр Ҳамроев нима учун қамоққа олинди, Умида Ниёзова нима сабабдан уй қамоғида сақланаётган эди, нега оқланмади деган саволлар ҳамманинг эсидан чиқаришга ҳаракат қилишди. Туҳмат билан қийналаётган бу мазлумлар Европа итифоқисиз ҳам Олий Мажлис сенати томондан эълон қилинган амнитсияга тушишлари керак эди. Европа Итифоқи эса ўз одамларининг ҳуқуқларини ҳам савдолашиши орқали бераётган ҳукуматни яхши ўзгаришлар қилаяпди деб олқишлашга ҳаракат қилди.
Зулмлар ҳаддан ошди, 2008 йил март ойида туҳмат билан ҳибсга олингна укам Машрабга Суд 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини берди. апрель ойида Ўзбекистонга эълон қилинган сангсиялар кўрилиши арафасида Европа итифоқи юзига тупурган Каримов Дадам Юсуф Жумаевни 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилишга кўрсатма берди. Европа итифоқи аъзолари эса Каримовнинг ижобий қадамларини кўришга ҳаракат қилишди, сангсияларни кучайтирмади, олти ойга тўхтатилган Андижон қирғини сабабчиларига берилган визо чекловини олти ойга яна тўхтатишди. Бунга сабаб қилиб каримовнинг ўлим жазосини бекор қилиши ва бегуноҳ зулм кўраётган ҳуқуқ ҳимоячиларининг озод қилиниши сингари сабаларни кўрсатишди. Аслида эса 2008 йилнинг ўзида қамоқлардан маҳбусларнинг жасади чиқди, ўлим жазосига ҳукм қилиш судялардан олиниб, қамоқхоналарнинг қийноқ ўтказиш бўйича мутахасислардан тузилган Тезкор гурухи ходимларига топширилганди. Қамоқдан битта ҳуқуқ ҳимоячиси озод қилинган бўлса битта бизнинг оиламиздан уч киши ҳибсга олинган эди.
Сангсиялар кўрилгандан бир оз ўтиб қамоқда сақланаётган ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева ва 23 йилдан ҳибсда сақланаётган 83 ёшли Ахмаджон Одилов қамоқдан озод қилинди. Буларнинг озод қилинишини ижобий қадам сифатида баҳолашди, аслида эса Ўзбекистон ҳукуматининг буларни чиқаришидан мақсади уларнинг қамоқхонада ҳалок бўлишидан қўрққани сабаб бўлди. Мўътабар Тожибоевадек Жасур шиддатли аёлни соғлигидан айириб 41 касалликка дучор қилишди. Ҳеч ким Каримовдан бу учун жавоб беришни талаб қилмади. Энди бугун эса Мўътабар Тожибоеванинг даволаниши учун чет элга чиқишига чиқиш визаси олишини ижобий қадам сифатида баҳолашмоқда.
Европа итифоқи ҳозирда Каримовнинг ижобий қадами деб баҳолаётган воқеаларни ижобий деб баҳолашига ҳеч кимнинг маънавий ҳаққи йўқ. Андижон фожеаларидан кейин бирорта ҳам одамни сиёсий фаолияти учун қамамасдан, ундан илгари сиёсий фаолияти учун уйдирма айблар билан қамоққа олинган, йиллар мобайнида қамоқларда сақланаётган эътиқод маҳкумлари озод қилинганда эди буни Ўзбекистон ҳукуматининг--Каримовнинг ижобий қадами деб баҳолаш мумкин бўларди. Афсуски, бундай бўлмади.
Европа итифоқи Ўзбекистонда ижобий ҳаракатлар бўишини истаса Ўзбекистонга жорий қилинган сангсияларни кучайтириши лозим. Ҳеч бўлмаса Белоруссия эълон қилинган сангсиялар даражасига кўтариш керак. Аслида эса Каримовнинг ёнида Лукашенко милён карра демократ. Сангсияларнинг кучайтирилши оқибати Белоруссияда сиёсий маҳбуслар озод қилинди, мухолифат вакиллари сайловдан ўта олмаган бўлса ўз номзодларини кўрсатишга муваффақ бўлди. Белоруссия эълон қилинган сангсиялар Президентлик сайловини қалбакилаштиргани учун кучайтирилди, Ўзбекистонда эса Каримов Президентликка номзодини ҳам антиконституцион равишда кўрсатди, ҳам қалбакилаштирди. Бунга қарши чиққанлардан шавқатсиз ўч олинди ва олинаяпди. Европа итифоқи эса ўзининг бир халқнинг зулми остида қолиши эвазига манфаат кўришдан уялиб, сангсияларни кучайтириши керак. Шундагини Ўзбек халқи ҳам ёруғ кунларни кўриши мумкин.

Ҳурмат билан Алишер
Просмотров: 861 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей