Ёнбёндан сўрғичлар 'олиб ташланди'
Бирлашган Миллатлар Атом қуввати ташкилотининг айтишича, Шимолий Корея Ёнбёндаги асосий ядровий корхонасига урилган сўрғичларни олиб ташлаган.
Шимолий кореялик мулозимлар Бирлашган Миллатларга Халқаро атом қуввати ташкилоти назоратчиларига ортиқ Ёнбёнга киришга рухсат берилмаслигини айтишган.
Сўрғичларнинг олиб ташланишига қуролсизланиш эвазига ёрдам кўзда тутилувчи халқаро битим юзасидан бир тўхтамга келинмагани сабаб бўлган.
Шу жумладан, Шимолий Кореянинг айтишича, расмий Вашингтон ваъда қилганидек уларни "Террорчиликка ҳомийлик қилаётган давлатлар" рўйхатидан чиқариб ташламаган.
Умидлар қанчалик асосли эди?
Шимолий Корея 2007 йилда имзоланган қуролсизланишга оид битимга мувофиқ ўтган июн ойида бўлиб ўтган халқаро музокараларда барча ядровий иншоатлари қайд этилган рўйхатни тақдим этиши ортидан бундай бахтга муносиб кўрилишига умид қилганди.
Ўз ўрнида, қуролсизланиш жараёнига содиқлигининг рамзи сифатида Ёнбёндаги асосий совутиш минорасини ҳам бузиб ташлаганди.
Америка томони эса, Шимолий Кореянинг буткул қуролсизланганига ўз кўзи билан гувоҳ бўлмагунича, уни мазкур рўйхатдан чиқариб ташламаслигини айтганди.
Расмий Пхеньян халқаро назоратчиларга, "ядровий маҳсулотни бир ҳафтанинг ичида қайта ишлашни йўлга қўйишни режалаётгани"ни билдирган.
Шимолий Корея Ёнбёндаги атом реакторини ўтган ноябр ойида бузишга киришган, бироқ ўтган жума куни уни қайта ишга солиш режасида эканини баён қилганди.
Шимолий Корея 2002 йилда ҳам ядровий корхонасига урилган сўрғичларни олиб ташлаган ва бунинг ортидан узундан-узоққа чўзилган инқироз 2006 йилда расмий Пхеньяннинг ўз атом қуролини синаб кўриши билан ниҳоя топганди
|