Пайшанба, 25.04.2024, 05:58
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Сентябр » 28 » Йўлбошловчи итнинг масжидга киришига изн берилди
14:38
Йўлбошловчи итнинг масжидга киришига изн берилди

Йўлбошловчи итнинг масжидга киришига изн берилди

Лестер шаҳрида яшовчи 18 ёшли кўзи ожиз мусулмон талабага Англиядаги масжидга йўлбошловчи ити билан киришига рухсат этилган. 

Исломда итлар тоза бўлмаган ҳайвон сифатида билинади ва уларнинг масжидга киришига рухсат этилмайди.

Аммо Англиядаги Шариат Кенгаши махсус фатво чиқариб, йўлбошловчи итларнинг масжидга киришига рухсат берган.

Фатвога мувофиқ, итлар намоз қилинадиган хонага қўйилмайди.

Британиядаги "Кўзи ожизлар учун йўлбошловчи итлар жамияти" ва Мусулмонлар Кенгаши биргаликда Муҳаммад Аброр Хатрийни қўллаб-қувватлашган.

Жамият фатвони "бошқа кўзи ожиз ва қисман ожиз мусулмонлар учун хушхабар" деб тасвирлаган.

"Англиядаги ва дунёдаги бошқа масжидлар раҳбарлари йўлбошловчи итлар хизматидан фойдаланадиган кўзи ожиз мусулмонларнинг масжидга киришига изн берувчи шунга ўхшаш ўзгаришларни қиладилар, деган умиддамиз", - деб айтган жамият вакили.

"Варго" номли йўлбошловчи итнинг эгаси бўлган мусулмон талаба Муҳаммад Хатрий уламолар ўзига ёрдам бериш бурчини ҳис этганликларини айтган.

Британия Имомлар ва Масжидлар Кенгаши раҳбари Муҳаммад Шоҳид Ризо "янги фатво Исломнинг ногиронларга эътиборини яна бир марта таъкидлайди" деб айтган.

Муҳаммаднинг отаси Ғафур Хатрий эса энди ўғли бошқаларга муҳтожлик сезмасдан, истаган жойига ва истаган маҳали бора олишини айтган.

"Унинг ўзига бўлган ишончи кун сайин ошиб бормоқда", -деган Ғафур Хатрий.

Просмотров: 872 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей