Пайшанба, 25.04.2024, 06:03
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Сентябр » 28 » Ўзбекистон газни тежаш лойиҳаларига маблағ ажратади
14:34
Ўзбекистон газни тежаш лойиҳаларига маблағ ажратади

Ўзбекистон газни тежаш лойиҳаларига маблағ ажратади

  Ўзбекистон президенти табиий газни тежашга қаратилган лойиҳалар рўйхатини маъқуллаган. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 600 миллион долларга тенг экани айтилмоқда.

 Ҳукуматга яқин "Vesti.uz" интернет нашрининг расмийлардан иқтибос келтиришича, ушбу лойиҳалар Ўзбекистонга бир ярим миллиард куб метрга яқин газни тежаш имконини беради.

Лойиҳалар орасида энг йириги Янги Ангрен иссиқлик қуввати ишлаб чиқарувчи корхонасини газдан кўмирга ўтказишга мўлжалланган лойиҳадир.

2012 йилга қадар тугалланиши кутилаётган лойиҳанинг қиймати икки юз эллик миллион долларга яқин экани хабар қилинган.

Ўзбекистон газ заҳиралари бўйича Марказий Осиёда Туркманистондан кейинги иккинчи ўринда туради.

Аммо мамлакат газининг катта қисми ички эҳтиёжларга сарфланади.

Ўтган йили 65 миллиарддан кўпроқ газ ишлаб чиқарилган ва унинг 40 миллиарди мамлакат ичкарисида истеъмол қилинган.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон хорижга сотиладиган газ ҳажмини кўпайтирган.

Бунинг ҳисобига қиш мавсумида аҳолига газ таъминотида узилишларнинг кўпайгани айтилади.

Аммо расмийлар хориж сармоялари ҳисобига янги газ майдонларининг тадқиқ этилиши Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини тобора ошираётганини таъкидлайдилар.

Ўтган йили Россиянинг "Лукойл" ширкати Бухорода янги газ майдонини ишга туширган.

"Ўзбекнефтгаз" ширкатининг собиқ раиси Анвар Ҳусайиновнинг айтишича, Ангрендаги юқори иссиқлик берувчи кўмирдан электр энергияси ишлаб чиқариш режаси янгилик эмас.

Аммо бу режа газ нархи архон бўлгани учун орқага суриб келинаётган эди.

Собиқ мулозимга кўра, Ўзбекистоннинг айнан ҳозирга келиб, газни тежаш лойиҳаларини амалга ошириши ҳақида ўйлай бошлаганининг бир неча сабаблари бор.

"Булар Ўзбекистоннинг хорижга газ сотиш юзасидан олган мажбуриятлари, заҳираларнинг чеклангани ва газ нархининг ошиб бораётганидир", - дейди Анвар Ҳусайинов

Просмотров: 846 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей