Жума, 29.03.2024, 14:53
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Сентябр » 28 » Москвада собиқ чечен қўмондони отиб ўлдирилган
14:31
Москвада собиқ чечен қўмондони отиб ўлдирилган

Москвада собиқ чечен қўмондони отиб ўлдирилган

Чоршанба куни кечки пайт Москва марказида чеченистонлик таниқли қўмондон ва сиёсатчи Руслан Ямадаев отиб ўлдирилган. 

Гувоҳларга кўра, номаълум қуролли Руслан Ямадаев ўтирган зирҳли "Мерседес" автомобили қизил чироқда тўхтаган пайт автомобилга яқинлашиб келиб, тўппончадан ўқ отган.

Ҳодисада Ямадаевга ҳамроҳлик қилаётган Чеченистоннинг собиқ коменданти генерал-полковник Сергей Кизюн оғир жароҳат билан шифохонага ётқизилган.

Тергов Ямадаевнинг камида ўнта ўқ егани, Кизюнннинг эса етти жойидан яраланганини аниқлаган.

Россия Бош Прокуратураси вакили "қотиллик" ва "қотилликка тил бириктириш" моддалари бўйича жиноят иши очилганини маълум қилган.

Қўмондон ва сиёсатчи 

Россия Қаҳрамони ва собиқ Дума депутати бўлган Ямадаев биринчи чечен урушида бўлгинчилар тарафида урушган.

Чеченистоннинг марҳум президенти Аслан Масхадов даврида у Ичкерия миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари бўлган.

Ямадаевлар сулолоси амалда Гудермесни назорат қилгани айтилади.

1999 йил кузида рус генерали Геннадий Трошев билан музокаралар натижасида ака-ука Ямадаевлар Гудермесни жангсиз федерал қўшинларга топширганлар.

Уларнинг жангчилари Чеченистоннинг москвапараст куч тизимларининг ўзагини ташкил этгани айтилади.

Руслан Ямадаев 2004 йилда Президент Путин томонидан "Россия Қаҳрамони" унвони билан тақдирланган.

Чеченистонда таниқли Ямадаевлар сулоласининг тўнғичи бўлган 47 ёшли Руслан Ямадаев 2003-2004 йилларда Россия парламенти депутати бўлган.

Унинг кичик укаси Сулим Ямадаев ҳам "Россия Қаҳрамони" унвонига эга.

У "Восток" батальони қўмондони бўлган, аммо кейинроқ турли жиноятларда айбланган.

Шу йил августида унга нисбатан федерал қидирув эълон қилингани айтилганди.

Ямадаевлар оиласи билан Чеченистон Президенти Рамзан Қодиров ўртасида зиддият борлиги маълум.

Шу йилнинг апрелида Ямадаевга мойил жангчилар билан Қодировнинг қўриқчилари ўртасида тўқнашувлар юз берган.

Просмотров: 844 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей