Чоршанба, 22.09.2021, 22:19
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Сентябр » 28 » ОИ Хитойдан болалар учун озиқ-овқатлар импортини тақиқлади
14:26
ОИ Хитойдан болалар учун озиқ-овқатлар импортини тақиқлади

ОИ Хитойдан болалар учун озиқ-овқатлар импортини тақиқлади

Хитойда ишлаб чиқарилган сутли маҳсулотларда заҳарли модда меламин топилганидан сўнг Оврўпо Иттифоқи болалар учун озиқ-овқатлар импортини таъқиқлади. 

Таркибига сут аралашган бошқа озиқ-овқат турлари текширувдан ўтказилаётгани маълум қилинди.

Оврўпо Иттифоқи расмийларига кўра, ҳозирча Хитойда ишлаб чиқарилган ҳеч қандай маҳсулотда меламин моддаси топилмади, аммо жорий таъқиқ эҳтиёткорлик чорасидир.

Африка қитъасида ҳам бир қатор мамлакатлар Хитойда ишлаб чиқарилган болалар озиқ-овқатларини савдодан чиқариб ола бошладилар.

Ливия Хитойдан келтириладиган ҳамма сутли маҳсулотларга таъқиқ киритди. Бундан аввал Габон, Того ва Бенин ҳам шундай чораларни киритгандилар.

Айни вақтда Хитойнинг ўзида сутли ширинлик таркибида ҳам меламин моддаси топилганидан сўнг савдоси тўхтатилди.

Хитойда шу вақтгача таркибида меламин моддаси бўлган сутни истеъмол қилган ўн минглаб гўдак касалга чалинган, улардан тўрт нафари оламдан кўз юмди.

Айтилишича, болалар учун сут маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар маҳсулот таркибидаги оқсил миқдорини кўпайтириш учун меламин моддасини қўшганлар. Кейинчалик меламин Хитой ширкатларида ишлаб чиқилган бошқа турдаги сут маҳсулотлари таркибида ҳам топила бошлаган.

Меламиндан одатда пестицидлар ва пластмасса ишлаб чиқариш учун фойдаланилади.

Просмотров: 751 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей