Пайшанба, 14.11.2024, 22:02
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Сентябр » 27 » 'Ҳақиқатни гапириш менинг касбим'
19:54
'Ҳақиқатни гапириш менинг касбим'

'Ҳақиқатни гапириш менинг касбим'

Би-би-си мухолифатчи ва журналистнинг ўзи билан боғланган ва мазкур айбловларни қандай изоҳлайсиз деб сўраган:

Додожон Атоуллаев:Аввало айтишим жоизки, сўнгги 18 йил давомида мени кўп нарсалардай айблашди. Бир қараса, ғарбнинг айғоқчиси, бир қараса, Шамил Басаевнинг дўсти ва ё исломий ақидапараст деган айбловларни чаплашган. Мана энди тузумни қулатишга чақириш ва президентни ҳақорат қилиш айбловлари айтилмоқда. Илгари ҳам мени шу айбловлар билан Москвада ҳибсга олишган, аммо халқаро босим туфайли қўйиб юборишганди. Биласизми, ўшандан бир йил ўтиб, Президент Рахмон мени авф этган. Аслида эса, маҳкама ҳукм этмаган одамни авф этишга ҳаққи йўқ эди.

Би-би-си:Бир марта сизни авф этишган экан, аммо бугунга келиб, яна нега айбловларни янгилашаётган бўлишлари мумкин?

Додожон Атоуллаев:Янги жиниой иш очиш билан нафақат мени, балки Тожикистонда бошқа журналистларни ҳам қўрқитишмоқчи. Чунки, кейинги пайтлари Тожикистонда бир неча газета очилди ва уларда олдин айтилмаган, қандайдир янгича фикрлар янграй бошлади. Шу қаторда хорижий радиостанциялар ҳам фаол ишлашмоқда. Бу эса ўйлашимча, ҳукуматни ташвишга солмай қўймаган. Мени қўлга олишга интилишларининг яна бошқа сабаби бўлиши мумкин. Яна қиш яқинлашапаяти. Ўтган йили ўта қаттиқ қишда Тожикистон аҳли жуда қийналди. Бу йил қиш ҳам агар аҳвол шундай кечса, халқ бош кўтариши мумкин эди. Негаки, оммавий ғалаёнлари Гуржистон ё Қирғизистондаги каби Президенти Раҳмон амалига таҳдид солиши мумкин.

Би-би-си:Сиз ўз чиқишларингизда Тожикистон ҳукумати ва раҳбарини ўта қаттиқ танқид қиласиз. Балки уларда қандайдир ғалаёнларга чақириқдек янграган ҳоллар бўлгани йўқмикан?

Додожон Атоуллаев:Мен доимо Тожикистонда демократик йўлда ҳукуматни ўзгартириш мумкин эмаслигини айтиб келганман. Мен ҳар вақт бунинг йўли оммавий норозилик, митинглар ва ёки намойишлар орқали бўлишини айтиб келаман. Мен Президент Рахмонни истеъфога чақирганман ва буни ҳар доим таъкидлайман. Буни биз ўзимизнинг "Ватандор" ҳаракатимиз номидан айтганмиз. Ҳақорат масаласига келсак, ҳамма нарсани ва ҳар кимни ўз оти билан аташ наҳотки, ҳақорат бўлса? Мен журналист сифатида оқни оқ, қорани қора деб аташга ўрганганман. Мана, худога шукур, уруш тугади, қўрқувлар пасайди ва янгича авлод етишиб чиқа бошлади. Энди улар ҳақиқатни гапиришни истайдилар. Бироқ раҳбарият бу авлодни ҳам жим ўтиришга мажбурлаш учун қўрқитиш йўлларини изламоқда.

Би-би-си:Мана сиз хориждасиз, лекин Тожикистондаги ҳаётга оид кескин фикрли мақолалар билан чиқасиз. Аслида, уларни қандай қилиб тасдиқлай оласиз, қай тахлит текширасиз? Умуман қандайин журналистик мезонларга суянган ҳолда чоп этасиз?

Додожон Атоуллаев: Аввало, Тожикистоннинг қарийб барча минтақаларида тахаллус билан мақолалар ёзаётган журналистлар бор. Шу қаторда, Тожикистон ҳукумат доираларида ҳам биз билан ҳамкорлик қиладиган мулозимлар бор. Биласизми, биз агар бўлмағур, бўм-бўш гапларни гапириб юрганимизда, ҳукуматдагиларга таҳдид солмаган бўлардик. Аммо биз ҳақиқатни гапирамиз. Улар эса ҳақиқатдан қўрқишади. Қўрқитишлар иш бермагач, ҳали 1999 йили мен Президент Рахмон билан учрашганман, у мени бирон давлат амалини эгаллашга рози бўлишимни сўраганди. Аммо мен журналистман ва ҳақиқатни гапириш менинг касбимдир.

Просмотров: 877 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей