Душанба, 06.05.2024, 00:05
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Сентябр » 27 » Тожик журналистига нисбатан жиноий иш қўзғатилди
19:53
Тожик журналистига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Тожик журналистига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Тожикистон Бош прокуратураси мухолифат раҳбарларидан бири ва ҳукуматга танқидий мавқедаги "Чароғи Рўз" газетаси муассиси Додожон Атоуллаевга нисбатан жиноий иш қўзғаган.

Унга қатор айбловлар, хусусан, Тожикистон конституцион тузумини куч билан ўзгартиришга чақириқ ва мамлакат Президентини
ҳақорат қилишга оид айбловлар қўйилган.

Хабарларга кўра, Додожон Атоуллаевга қидирув эълон қилинган ва уни қўлга олиш борасида чора-тадбирлар белгиланган.

Ҳозир хорижда истиқомат қилаётган Атоуллаевнинг газетаси ҳам мамлакат ташқарисида нашр этилади.

Газета ҳукуматга мухолиф руҳда бўлиб, унинг веб вариантлари электрон почталар орқали Тожикистонга ҳам етказилади.

Газета ҳукуматга мухолиф руҳда бўлиб, унинг интернет нусхалари электрон почталар орқали Тожикистонга ҳам етказилади.

Ўтган июл ойи бошларида матбуот анжуманида гапирган Тожикистон Бош прокурори Бобожон Бобохонов Атоуллаевни "ахборот террорчиси" деб атаганди.

"Додожон Атоуллаевнинг мақолалари мақсади давлат, ҳукумат, Тожикистон шаънини ерга уриш, тухмат, бўҳтон ёғдиришдир. Мен уни террорчига тенглаштираман, у хорижда юриб тожик халқи обрўсини ерга урмоқда",- деб айтган Бобожон Бобохонов.

Бош прокурор Бобохонов агар Атоуллаев ўз фаолиятини давом эттирадиган бўлса, унга нисбатан жиноий иш очилиши ҳамда қўлга олиниб, жавобгарликка тортилиши ҳақида ҳам огоҳлантирганди.

Додожон Атоуллаев 2004 йилдан буён муҳожиротда яшайди.

Просмотров: 793 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей