Пайшанба, 14.11.2024, 22:03
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Сентябр » 27 » Элисон Гилл: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари масаласида ЕИнинг бирорта талабига жавоб бермайди
18:15
Элисон Гилл: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари масаласида ЕИнинг бирорта талабига жавоб бермайди

Элисон Гилл: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари масаласида ЕИнинг бирорта талабига жавоб бермайди

 

Алишер Сиддиқ

 

Октябр ойи ўрталарида Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Брюсселда учрашиб, 2005 йилда Андижон юзлаб намойишчининг ўлдирилишига жавобан Ўзбекистон ҳукуматига қарши жорий этилган санкцияларнинг кейинги тақдири борасида қарор берадилар. Европа Иттифоқи доирасидаги манбаълар Ўзбекистонга нисбатан киритилган Европа Иттифоқининг қурол-яроғ эмбаргоси сақланиб қолиб, ўзбек расмийларига нисбатан киритилган виза тақиқи бекор бўлиши мумкинлигини айтишмоқда. Санкцияларнинг бекор бўлиш эҳтимоллари Европа Иттифоқи доирасида Германия ва Франциянинг истаги билан боғлиқ. Германиянинг сайи-ҳаракатлари билан Ўзбекистонга қарши санкциялар Андижон воқеасига эмас, мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ умумий вазиятга боғлиқ масалага айланган. Бироқ ўтган муддат давомида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасида санкцияларни бекор қилишга арзигулик иш қилди-ми? Бу ва бошқа саволларга “Ҳьюман райтс уотч” ташкилотининг Москва офиси директори ва Ўзбекистон бўйича масъули Элисон Гилл жавоб берди.

 

Элисон Гилл: Мутлақо ҳеч нарса қилгани йўқ. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва журналистларни ҳибсга олиш давом этмоқда. Мисол учун биз билан ҳамкорликда ишлаган “Мазлум” ташкилотининг раҳбари Аъзам Турғунов мутлақо сиёсий айблар билан маҳкама тортилмоқда. Бизга маълум бўлишича, ҳибсда унинг устидан қайноқ сув қуйиб қийнашган. Айни пайтда ўз диний эътиқоди учун тақибга учраётган оилалар мамлакатни тарк этишда давом этмоқда. Шундай қилиб Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари масаласида Европа Иттифоқининг бирорта талабига жавоб бермайди.

 

Озодлик: Сиз сўнгги марта Ўзбекистонга 2005 йил Андижон воқеаларидан сўнг борган эдингиз. Ўша вақтдан буён бирор ижобий ўзгаришлар ҳам бўлди-ми?

 

Элисон Гилл: Ўтган муддат давомида Ўзбекистон ҳукуматига фақат санкциялар таъсир қилганини кўзатдик. Фақатгина мана шу санкцияларнинг доимий босими остида айрим ижобий қадамлар қўйилди. Ўлим жазосининг бекор қилиниши, айрим сиёсий маҳбусларнинг озод этилиши ва хабеас корпусининг жорий этилиши шубҳасиз мана шундай ижобий ўзгаришлар қаторига киради.

 

Озодлик: Айтгандай, Ўзбекистон Умумжаҳон инсон ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинганининг 60 йиллигини нишонлашни ҳақиқий компанияга айлантириб юборди. Мана сўнгги хабарларга қараганда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари миллий маркази ўзбек тилилига ўгирилган декларацияни 2 минг нусҳада чоп этипти. Бу каби тадбирлар ҳукуматнинг инсон ҳуқуқларига содиқлигини кўрсатади-ми?

 

Элисон Гилл: Мен буни ақлга сиғмайдиган даражадаги беадаблик деб биламан. Аслида Ўзбек ҳукумати амалда қилишни истамайдиган нарсаларни қозоғда қилишга ҳаракат қилади. Авваллари ҳам Ўзбекистон ҳукумати инсон ҳуқуқларига оид ҳужжатларни нашр қилиш учун катта маблағларни сарфлаганди. Лекин улар ҳам вазирликларда, қутилада қолиб кетиб, улардан ҳеч ким фойдаланмади. Инсон ҳуқуқлари борасидаги очиқ баҳсу мунозаралар, бу соҳадаги ислоҳотларсиз нашр этилаётган декларация бир парча қоғоз ҳолос.

 

Озодлик: Афтидан октябр ойида санкциялар бекор қилинади. Шундан сўнг нима бўлади? Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари масаласида Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик қилишда давом этади-ми?

 

Элисон Гилл: Менимча октяб ойида Европа Иттифоқининг санкциялар борасида қандай қарор қабул қилишидан қатъий назар Европа Иттифоқи ва АҚШ Ўзбекистон ҳукумати билан инсон ҳуқуқлари соҳасида танқидий руҳдаги ҳамкорликни давом эттириши керак. Ўтмиш тажрибамга таяниб айтадиган бўлсам, Ўзбекистон ҳукуматига босим камайган заҳотиёқ у яна эски ишини давом эттиришга одатланган.

 

Озодлик: Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов инсон ҳуқуқлари ва демократия соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида гапираётиб, бу ҳамкорлик халқларнинг тарихий, маданий анъаналари ва менталитетини инобатга олиши керак деб айтди. Элисон, ўзингиз Ўзбекистонда бир неча йил яшадингиз, бу мамлакатни узоқ йиллар давомида кузатяпмиз. Ўзбек ҳукуматининг, менталитетимизни инобатга олиб ҳамкорлик қилинглар қабилидаги талабларни қандай тушунасиз?

 

Элисон Гилл: Бу уларнинг инсон ҳуқуқлари борасидаги танқидларни четлаб ўтиш учун қўллаётган бир осон усулидир. Инсон ҳуқуқлари умуминсоний тушунчадир. Ўзбек халқининг ананаларида ва менталитетида инсон ҳуқуқларига эҳтиёж камроқ эканини сезмаганман. Қийноқларни қўллашни ёқлайдиган ҳеч бир маданий анъана мавжуд эмас. Шунинг учун бундай гаплар фақат жавобгарликдан қочиш учун айтилади.

Просмотров: 785 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей