Якшанба, 05.05.2024, 23:08
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Сентябр » 27 » Инсон ҳуқуқлари фаоли Солижон Абдураҳмонов катта миқдордаги гиёҳванд моддаларни сотишда айбланмокда.
18:06
Инсон ҳуқуқлари фаоли Солижон Абдураҳмонов катта миқдордаги гиёҳванд моддаларни сотишда айбланмокда.

 Инсон ҳуқуқлари фаоли Солижон Абдураҳмонов катта миқдордаги гиёҳванд моддаларни сотишда айбланмокда.

Нукусда мустақил журналист ва инсон ҳуқуқлари фаоли Солижон Абдураҳмонов устидан маҳкамада кўрсатма берган терговчи журналистнинг гиёҳхванд моддалар савдоси билан шуғулланганини тасдиқловчи ҳеч қандай далил йўқлигини тан олган.  

58 ёшли Солижон Абдураҳмонов катта миқдордаги гиёҳванд моддаларни сотишда айбланмокда.

СолижонАбдураҳмоновнинг ҳимоячиси Баҳром Абдураҳмоновнинг айтишича, терговчи томонидан далиллар йўқлигининг айтилиши, унинг айбсиз эканлигини исботлайди.

СолижонАбдураҳмоновнинг ўзи, унинг ҳимоячиси ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ушбу ишнинг сиёсий эканига ишонадилар.

Айнимаҳкама бошланган куни халқаро Human Rights Watch ташкилоти мустақил журналистга нисбатан сиёсий сабаблар билан жиноий таъқибни тўхтатиш талаби битилган баёнот эълон қилган.

"Абдураҳмоновнинг иши ўзбек ҳукуматининг мустақил журналистлар ва инсон ҳуқуқлари ҳаракати фаолларига нисбатан сиёсий сабабларга асосланган таъқиблари узун занжиридаги охирги халқа ҳисобланади", дейилади ташкилот баёнотида.

Human Rights Watch АҚШ ва Оврўпо Иттифоқи раҳбариятига мурожаат қилиб, Солижон Абдураҳмонов маҳкамасини диққат билан кузатишга, унинг зудлик билан озод этилишини талаб қилишга чақиради.

"Ушбу иш сиёсийлигининг исботи шундаки, унинг журналистик фаолияти тўлиқ текширувдан ўтказилди, ички ишлар ходимлари томонидан компьютерлари, уйида сақланаётган аудио-видео кассеталари мусодара қилинди. Журналистик фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларнинг ҳаммаси ўрганиб чиқилди", деб айтди ҳимоячи Баҳром Абдураҳмонов.

Бунданаввалги маҳкама мажлисида Солижон Абдураҳмонов ўзига қўйилган айбни бўйнига олмаган, Қорақалпоғистон милициясининг ўзига нисбатан қўйган айблови исботини топмаганини айтган.

СолижонАбдураҳмонов автомобили 7 июн куни Нукус кўчаларидан бирида автомобил назорати ходимлари томонидан тўхтатилган ва автомобил ёқилғи баки ёнидан гиёҳванд модда топилган.

СолижонАбдураҳмоновнинг ўзи ва ҳам ҳимоячиси гиёҳванд модда милиция ходимлари томонидан ташлаб қўйилганига ишонишларини айтишган.

СолижонАбдураҳмонов "Озодлик" ва "Америка овози" радиоларининг Қорақалпоғистон бўйича мухбири сифатида фаолият юритган.

БританиянингУруш ва Тинчлик муаммоларини ёритиш институти, Uznews.net мустақил ахборот хизмати билан ҳамкорлик қилган.

СолижонАбдураҳмонов Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг аъзоси.

Просмотров: 739 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей