Душанба, 20.09.2021, 08:24
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Сентябр » 27 » Россия яна бир Ўзбекистон фуқаросини чиқариб юбормоқчи
18:02
Россия яна бир Ўзбекистон фуқаросини чиқариб юбормоқчи

Россия яна бир Ўзбекистон фуқаросини чиқариб юбормоқчи

 РоссияБош прокуратураси Андижонлик қочқин Абдумуталиб Каримовни Ўзбекистонга топшириш ҳақида қарор чиқарди.  

ҲозирдаЙошкар Ола шаҳрининг ҳибсхонасида ушлаб турилган Абдумуталиб Каримовнинг бошпана сўраб берган аризаси ўтган ойда рад этилганди. Шундан сўнг у шикоят аризасини топширган ва аризасини кўриб чиқиш учун берилган 3 ойлик муддат тугамаган. Лекин Бош прокуратура шунга қармай уни Ўзбекистонга қайтариш қарорини чиқарди.

АбдумуталибКаримов 2005 йил 13 майида Андижондаги намойишларда қатнашган ва ўзбек хукумати уни терроризм дохил, яъни бир қатор жиноятларда айбламоқда.

МарказийОсиёлик қочқинларга ёрдам кўрсатувчи "Фуқаровий кўмак" ташкилоти раҳбари Елена Рябинина Би-би-си билан суҳбатда Абдумуталиб Каримовнинг Андижондаги намойишларнинг тасодифий иштирокчиси бўлганлигини айтди.

Елена Рябинина:У Андижонга яқин қишлоқда ўсиб-улғайган. Ўша ердаги акасининг дўконида ишлаган. Абдумуталиб 2005 йил 13 майида Андижонга дўкони учун маҳсулот сотиб олишга борган. Шаҳарга келгач, Бобур майдонида намойиш бўлаётганини эшитиб, кўплар қатори майдонга борган. Майдонни ҳукумат кучлари ўраб олганда, у ҳам отишма остида қолган. Абдумуталиб отишма вақтида пасспортини йўқотиб қўйган, кейин кўп қийинчиликлар билан Россияга етиб келган. Россиянинг Йошкар Ола шаҳрида акаси ишлагани учун, акасининг олдига келган. Уни Ўзбекистон тарафи оммавий тартибсизликларни уюштиришда, терроризм ва қотилликда айблаяпти.

Би-би-си:Нима учун Россия Бош прокурори ўзбек қочқинининг аризаси учун ажратилган муддат якунига етмай, қонунга хилоф равишда унинг Тошкентга топширилиши борасида қарор қабул қилаяпти?

Елена Рябинина:Агар гап фақат Абдумуталиб Каримов ҳақида кетаётганда эди, унда турлича сабабларни тахмин қилиш мумкин эди. Бироқ, хозирда биз аниқ бир шаклланган тенденция ҳақида гапиряпмиз, яъни Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар орасида бу каби айбловлар билан сўралган ҳар бир шахсни ватанига топшириш тизими йўлга қўйилган. Шанхай ташкилоти келишувларида ҳудди шундай ёзиб қўйилган, "терроризм, сепаратизм ва экстремизмда айбланган шахсларга сиёсий бошпана бермаслик керак" деб. Бу шахс ватанига топширилишидан аввал унга нисбатан айбловларни исботлаш ҳақида биров ўйламайди ҳам. Террорга қарши кураш баҳонаси билан Шанхай аъзолари ўз фуқаролари орасидаги ҳар қандай эркин фикрни бостиришга уринмоқда ва кенг кўламли тазйиқларни амалга оширмоқда. Андижон воқеаларидан уч йил ўтди ва ҳаммага бир нарса аён бўлдики, агар Андижон воқеасига қандайдир алоқангиз бўлса, сиз ўзбек ҳукуматининг босими қурбонига айланишингиз хавфи мавжуд.

Би-би-си:Ҳозирда Россияда бошпана сўраб мурожаат қилган Ўзбекистонликлар сони борасида сизда маълумот борми?

Елена Рябинина:Менимча ҳозир Россияда нечта ўзбек қочқини борлиги ҳеч кимга маълум эмас. Мен ҳозир бир гуруҳ Ўзбекистонлик қочқинлар билан ишлаяпман, ва мен Ўзбекистондан сиёсий ё диний сабаблар билан қочишга мажбур бўлган инсонлар Россияга зинҳор-базинҳор яқинлашмасликлари керак, дея иложи борича кўпроқ маълумот тарқатишга уринаяпман. Россия улар учун қопқонга айланган. Ўзбекистонликлар сиёсий босимдан қочиб асосан Россия, Украина, Қозоғистон ва Қирғизистонга йўл олишади, мендан ана шу мамлакатлар орасида улар учун энг хавфлиси қайси, дея сўралса, Россияни биринчи ўринга қўйган бўлардим.

Просмотров: 725 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей