Пайшанба, 14.11.2024, 22:09
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Сентябр » 23 » Диний эркинликлар бўйича янги ҳисобот эълон қилинди
00:02
Диний эркинликлар бўйича янги ҳисобот эълон қилинди

Диний эркинликлар бўйича янги ҳисобот эълон қилинди

 AҚШ Давлат департаменти 2008 йилги жаҳондаги диний эркинликлар вазиятига доир янги ҳисоботини эълон қилган. Унда Ўзбекистон ҳамон алоҳида хавотирга сабаб мамлакатлар рўйхатида. 

800 саҳифадан иборат ҳисоботда жаҳоннинг 198 мамлакатидаги аҳволга баҳо берилган.

Ҳисоботда Шимолий Кореяда диндорлар учун яратилган шароитлар шахсга сиғиниш гирдобида қолган.

Эритреядаги диний эркинлик билан боғлиқ ҳолат ўта ёмон деб таърифланган Давлат департаменти янги ҳужжатида.

Ҳисоботда Бирма, Судан ва Ўзбекистон танқид тиғи остига олинган.

Саудия Арабистонида бу борада муайян ўзгаришлар кузатилгани таъкидланса-да, бу ўзгаришлар Давлат департаментининг Алоҳида хавотирга сабаб мамлакатлар рўйхатга тушмаслиги учун етарли бўлмагани таъкидланган.

Вьетнам ва Ироқ диний тоқатлилик йўлида муайян ютуқларга эришганликлари учун олқишланганлар.

Ўзбекистондаги диний эркинликлар аҳволи 

АҚШ Давлат департаменти янги ҳисоботининг 12 саҳифаси Ўзбекистондаги диний эркинликлар аҳволига бағишланган. Алоҳида хавотирга сабаб 8 мамлакат рўйхатида 2006 йилдан буён Ўзбекистон сақланиб қолаётгани айтилади.

Ҳисобот даврида ҳукумат томонидан аҳамиятли диний эркинликлар чеклови сақланиб қолди. Айрим диний гуруҳларни рўйхатга олишни рад этиб, бошқаларини эса рўйхатдан ўчириш билан ҳукумат бу гуруҳларни ибодат қилиш борасидаги қонуний ҳуқуқларидан маҳрум қилди, дейилади ҳужжатда.

Ҳукумат исломий ташкилотларни тақиқлаб қўйди, бу эса бу ташкилотларга аъзолик жиноийлаштирилишини назарда тутади. Тақиқланган ташкилотларнинг асосийлари - "Ҳизбут-таҳрир", "Акромия", "Таблиғ Жамоат" ва ҳукумат "Ваҳҳобий" дея тамға қўйган гуруҳлардир. Ҳукуматнинг айтишича, экстремизмда гумон қилинган одамлар ёки гуруҳларни таъқиб этиш бу виждон эркинлиги масаласи эмас, балки ҳукуматга қуролли қаршиликнинг олдини олишдир, дейилади ҳисоботда.

Унда ёзилишича, ҳукуматдаги кўпчилик "Иегова шоҳидлари" гуруҳини экстремистик гуруҳ дея гумон қилади. Ички ишлар идораларининг ўқув дарсликларида "Иегова шоҳидлари" Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ва "Ҳизбут-таҳрир" каби ташкилотлар рўйхатида бўлиб, хавфсизликка таҳдид деб кўрилади.

Янги масжидлар ва аввал бекитилиб, қайта ариза топширган масжидларнинг рўйхатдан ўтишда қийинчиликка дуч келишлари ҳамон давом этди. Фарғона водийси жануби ва шарқидаги бир неча масжидларнинг ўтган йилларда рўйхатдан ўтишда муаммоларга дуч келгани хабар қилинган, улар рўйхатдан ўтиш учун талаб этиладиган сондаги ибодатчилар бўлишига қарамасдан, ҳали ҳам рўйхатга олинмаганлар, дейилади АҚШ ташқи сиёсат идораси ҳужжатида.

Ҳисобот даврида кичик диний гуруҳлар ҳам рўйхатдан ўтишда муаммолар билан рўпара келишди. Давлат департаменти Тошкентдаги Пресвитериан черковининг фаолият юритиш рухсатномаси олиб қўйилгани, Тошкент, Чирчиқ, Нукус, Гулистон, Андижон ва Самарқанд шаҳарларида қатор насроний диний ташкилотлар рўйхатдан ўтказилмаганини қайд этган.

Тошкентдаги Халқаро Почта идораси мамлакатга келаётган барча қутиларни синчиклаб текширади ва ҳар қандай диний материалларнинг намуналарини Диний ишлар қўмитасига текшириш учун юборади. Ҳукумат мусулмонларнинг нашрлардан фойдаланишларини қаттиқ назорат қилади ва мамлакат ичкарисида чоп этилаётган ҳар қандай босма нашр учун рухсатнома талаб этилади, дейилади ҳисоботда.

АҚШ Давлат департаментига кўра, ҳукумат Ҳажга борадиган зиёратчиларнинг сонини чеклаган. Улар сони 5 минг бўлиб, бу мамлакатга рухсат этилган соннинг 20 фоизи демакдир. Бу соннинг 25 минг кишини ташкил этилиши тахмин этилади ёки ҳар 1 миллион аҳолидан 1000 зиёратчининг боришига рухсат этилади.

Ҳисобот даврида бир неча диний экстремизмда айбланиб маҳкум этилган маҳбусларнинг номаълум сабаблар билан вафот этгани хабар қилинган.

Давлат департаменти ҳисоботида айтилишича, ҳибсга олиш ордерини прокурутара эмас, маҳкамаларга ўтказиш билан ҳукумат қийноқлар сонини камайтириш қадамларини ташлаган. Расмийлар 2006 йилдан қолдириб келинаётган Халқаро Қизил Хоч ташкилотининг мустақил кузатув ўтказишига русхат берган.

Афтидан, ҳукумат эҳтимолий диний экстремистларга қарши кампанияни сусайтирган кўринади. Чунки диний экстремист гуруҳларга алоқадор деб кўрилиб, ҳукм этилган одамлар сони камайган. Ҳукумат мусулмонларнинг диний ибодатларини адо этишларига кўпроқ эркинлик берган, дейилади АҚШ Давлат департаменти 2008 йилги ҳисоботида

Просмотров: 933 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей