Сешанба, 23.04.2024, 19:45
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Сентябр » 23 » Меҳмонхонада раҳбарлар ифторлиги кутилган
00:00
Меҳмонхонада раҳбарлар ифторлиги кутилган

Меҳмонхонада раҳбарлар ифторлиги кутилган 

Исломободда шанба куни портлатилган Marriott меҳмонхонасида Покистон президенти, бош вазири ва армия қўмондони ифторлик қилиши кутилган бўлган, бироқ охирги дақиқада режа ўзгарган. 

Хабар қилинишича, парламент спикери Marriott меҳмонхонасида ифторлик уюштирган.

Покистон Ички ишлар вазири Раҳмон Маликнинг айтишича, раҳбарларнинг ўша пайтда меҳмонхонада бўлишлари "улкан фалокат" бўларди.

Раҳбарлар ифторликни бош вазирнинг уйида ўтказишга қарор қилганлар.

Ички ишлар вазири Раҳмон Малик нега Marriott меҳмонхонасига бориш қарори ўзгартирилгани сабабини айтмаган.

Портловчи моддалар ўрнатилган юк автомобили меҳмонхона ёнида қўйилган бўлган.

Портлаш оқибатида чуқурлиги олти метрлик ўпқон пайдо бўлган, меҳмонхона буткул вайрон этилган, оқибатда камида 53 инсон ҳалок бўлган, 266 дан зиёд киши жароҳатланган.

Ҳалок бўлганлар орасида Чехиянинг Покистондаги элчиси, АҚШ, Олмония ва Вьетнам фуқаролари бор.

Би-би-си мухбирига кўра, ҳужумчилар энг юқори даражали мулозимларнинг қаерда бўлиши ҳақидаги ички маълумотга эга бўлишган.

Ҳужум учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олмаган, бироқ кўпчилик назарида портлашни покистонлик Толибон аъзолари уюштирганлар. 

Просмотров: 870 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей