Жума, 26.04.2024, 01:37
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Сентябр » 23 » Россия кемалари Венесуэла билан машқларга йўл олди
23:59
Россия кемалари Венесуэла билан машқларга йўл олди

Россия кемалари Венесуэла билан машқларга йўл олди 

Россия ҳарбий кемалари Венесуэла билан ҳамкорликда ўтказиладиган ҳарбий-ўқув машқларида иштирок этиш мақсадида йўлга тушганлар.

 Бу каби машқлар "Совуқ Уруш" давридан буён ўтказилмаган.

Ҳарбий машқларга йўл олган денгиз флоти таркибида атом қуввати билан ишлайдиган "Буюк Пётр" ракета ташувчи крейсери, "Адмирал Чабаненко" кема ва яна икки ёрдамчи кемалар Баренц денгизидаги Североморск базаларидан сузишни бошлаганлар.

Венесуэла билан қўшма машқларни ноябр ойида ўтказиш режаланган.

Охирги пайтларда Россия билан Қўшма Штатлар ўртасидаги муносабатлар таранглашгани кузатилаётган бир пайтда ушбу амални айримлар Россиянинг АҚШга ўз қудратини кўрсатиб қўйиш амали сифатида ҳам кўрмоқдалар.

Россия ҳарбийларига кўра, ўз кемаларининг Кариб денгизига йўл олиши, бир оз илгари Венесуэлага стратегик учоқларининг парвоз қилгани АҚШнинг Россия-Гуржистон можаросида Гуржистонни ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаганига нисбатан жавобэмас, Россия қуролли кучларининг қудрати ошиб бораётганини намойиш этишдир.

Ўтган ҳафтада Россиянинг иккита Ту-160 стратегик бомбардимончи учоғи Венесуэлага бориб қўнган эди.

Россия Ҳарбий-денгиз флоти сўзчиси Игор Дигалонинг айтишича, кемалар маҳаллий вақт билан соат 10 да сузишни бошлаганлар ва улар 15 минг денгиз милидаги масофани босиб ўтадилар.

Вашингтон билан алоқалари таранглашгани сайин Москва Венесуэла ва бошқа Лотин Америкаси мамлакатлари билан муносабатларини жипслаштириб келмоқда.

Каракас ва Москва қурол-яроғ савдоси бўйича битимларни имзолашди ва энергетика соҳасида икки томонлама ҳамкорлик йўлларини излашмоқда.

Ўтган ҳафтада Каракасда бўлган Россия Бош вазирининг ўринбосари Игор Сечин Россиянинг беш нефт ширкати Венесуэлада фаолиятларини бошлаш арафасида эканликларини айтди.

Шу ҳафтада йил бошидан буён Москвага иккинчи маротаба сафар қиладиган Венесуэла Президенти Хуго Чавезнинг айтишича, Вашингтоннинг минтақадаги таъсирини камайтириш учун Лотин Америкаси Россия билан қалин дўстлик муносабатларини ўрнатишлари керак.

АҚШнинг ашаддий танқидчиларидан бўлган Хуго Чавес Россиянинг Гуржистон ҳудудига бостириб кирганини дастаклади ва Вашингтонни Москванинг "янги дунёвий салоҳиятидан қўрққанликда" айблади.

Россия Бош вазири ўринбосари Игор Сечиннинг айтишича, АҚШ Лотин Америкасини ўзининг "орқа томорқаси" деб кўрмаслиги лозим.

"Бу ҳудудда фақат бир мамлакатнинг ягона ҳуқуқи бор дейиш нотўғри бўлган бўлур эди", деб айтган Россия бош вазири ўринбосари.

"Совуқ Уруш" даврида Лотин Америкаси АҚШ билан СССР ўртасида мафкуравий жанг майдонига айланган эди.

Просмотров: 847 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей