Жума, 26.04.2024, 15:14
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Сентябр » 23 » Мисрда ўн бир хорижлик ўғирлаб кетилган
23:58
Мисрда ўн бир хорижлик ўғирлаб кетилган

Мисрда ўн бир хорижлик ўғирлаб кетилган 

Миср жанубида камида 15 инсон ўғирлаб кетилган, уларнинг 11 нафари хориж мамлакатлари фуқаролари бўлган сайёҳлардир. 

Хабарларга кўра, сайёҳларнинг беш нафари Италия, бештаси Олмония ва бир нафари Руминия фуқароси бўлганлар, улар билан бирга тўрт мисрлик ҳам ўғирлаб кетилган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар қилишича, ҳодиса Асванга яқин жойда юз берган, одам ўғирлашни қабила одамлари ёки бандитлар содир этгани айтилган.

Миср сайёҳлик вазири хорижликлар учун тўлов талаб этилганини тасдиқлаган ва музокаралар олиб борилаётганини хабар қилган.

Сайёҳлик вазири сўзларига кўра, "бу террорчилик амали эмас, бандитликдир".

Олмония ва Италия ташқи вазирликлари сайёҳлар гуруҳи орасида ҳар бир мамлакатнинг бештадан фуқаролари бўлганини тасдиқлаганлар.

Икки мамлакат ҳам ушбу инқирозни ҳал этиш йўлида махсус гуруҳлар ташкил этилганини хабар қилган.

Олмония Ташқи ишлар вазирлиги билдиришича, ўз фуқаролари жума куни ғойиб бўлганлар.

Хавфсизлик хизматидаги манбаларга таяниб Миср матбуотининг хабар қилишича, мисрликларнинг икки нафари сайёҳлар йўлбошловчиси, ҳайдовчи ва чегара қўриқчиси бўлганлар.

Тасдиқланмаган хабарларга кўра, сайёҳлар гуруҳини чегара оша Судан ҳудудига олиб кетган бўлишлари мумкин.

Би-би-сининг Қоҳирадаги мухбири Кристиан Фрейзернинг хабар қилишича, сайёҳлар эътиборини жалб этадиган жойлар, мисол учун Судан чегарасига яқин Абу Симбел ибодатхонасига яқин жойларни одатда Миср ҳукумати қаттиқ қўриқлайди.

Миср хавфсизлик мулозимларининг ишонишича, сайёҳлар йўлда бўлган пайтларида ўғирлаб кетилганлар.

Хабарларга кўра, сайёҳлар уч ёки тўрт ҳар қандай жойда ҳам ҳаракатланадиган автомобилларда бўлишган.

Дастлаб ўғирланган гуруҳ таркибида исроиллик сайёҳ ҳам борлиги ҳақидаги хабарлар пайдо бўлган.

Бироқ кейинги хабарларда исроилликлар тилга олинмаган, Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқаролари борлигини рад этган.

Мисрда хорижликларни олиб қочиш сўнгги йилларда жуда кам учрайдиган ҳодиса ҳисобланади.

Просмотров: 742 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей