Чоршанба, 22.09.2021, 22:22
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Сентябр » 21 » Сарбадор юзидан пардани кўтарди
12:58
Сарбадор юзидан пардани кўтарди
Хазраткул ХУДОЙБЕРДИ:

ImageСарбадор юзидан пардани кўтарди

(”Собиқ жосус юзидаги пардасини очди”, Понауз.инфо хабаридан)

 Миллий Хавфсизлик Хизматининг собик офицери Икром Ёкубов курсатмаларига кўра Абдували кори камокда ва тирик аммо ахволи огир, бир кули кесиб ташланган. Уни таъкидлашича, Андижон халкига карши ўт очишга Ислом Каримовни ўзи шахсан буйрук берган. Уни буйругини бажариб халкка карши киргинни бошлаган ва бошкарган Махмуд Худойбердиев.

 Бу иблис асли Тожикистондан, у бир пайтлар Ислом Каримов ташаббуси ва ёрдами билан Тожикистонда харбий тўнтариш йўли билан хукуматни кулга олмокчи бўлганида маглубиятга учраган ва кейин ўз отахони Каримов пинжига караб кочган эди.

 Бугунги кунда Ўзбекистон халки учун энг катта хавф - бу Каримов-Худойбердиев-Иноятов бошкараётган жиноий гурухдир.


Икром Ёкубов уз гаплари билан мен ва бошка куплаб мухолифат вакилари илгари айтган фикрларни тасдиклади. Биз хамиша Андижон киргинида Ислом Каримовнинг шахсан кули борлигини таъкидлаган эдик.
 

Айни пайтда биз биламизки, Махмуд Худойбердиев ва унинг Ислом Каримов томонидан таъминланадиган 5000 кишилик тиш-тирногигача куролланган гурухи диктаторнинг энг ишонган кучидир.


Ислом Каримов мамлакатдаги бирорта бошка кучларга М.Худойбердиев гуругига ишонгандек ишонмайди. Чунки бу гурух вакиллари ёлланма аскарлардан ташкил топган бандитлардир.
Агар бу гурухга карши бирор каттарок куч хавф солса улар уша захотиёк кочишга тушадилар. Уларни Узбекистонда айшу-ишратда яшаш, истаган зуравонликларини килиш ва бандитларча эркинларидан бошка йукотадиган хеч нарсалари йук.

 

Бу 5000 кишилик бандитлар гурухи Узбекистон ва хатто кушни давлатлар фукаролари ва хокимият вакиллари учун хам ута хавфли кучдир.
 

Шу сабаб бу гурухни йук килиш энг аввало Узбекистон халкини зулмдан озод килиш харакатининг бошланиши булади ва айни пайтда Туркистон деб аталмиш диёрда, Марказий Осиё давлатларидаги бугунги узаро кескин муносабатларни нихоят яхшиланишига хам бир туртки булади.


Бу гурухни бирма бир йук килиш йулларини барча мухолифат вакиллари ва бу гурухдан азият чеккан барча инсонлар уйлаб куришлари керак.


Бу уринда биринчи навбатда биз халкаро ташкилотлар, Европа Иттифоки, Европол ва Интерпол оркали Махмуд Худойбердиевга карши зудлик билан жиноий иш очиш, уни хибсга олиш ва Гаагадаги Халкаро Трибуналда суд килинишига харакат килишимиз лозим.

Албатта Ислом Каримов Андижон киргини ва бошка минглаб жиноятларда энг асосий жиноятчидир. Афсуски хозирча дунё сиёсатчилари хокимиятда утирган жиноятчи давлат рахбарларини камокка олиш йулларини ишлаб чика олганлари йук. Аммо бу йулда илк уринишлар килинаяпти, масалан Судар диктатори Ал Башарга карши Халкаро трибунал жиноий иш очган. Энди навбат уни кандай килиб хибсга олигна караб колган.

Ўзбекистон масаласида эса агар биз Андижон киргинида диктаторнинг буйругини хеч иккиланмай бажарган ва майдонда тинч ўтирган минглаб инсонларга карши ўт очишни бошкарган ва ўзининг бу харакати билан минглаб инсонлар хаётига зомин бўлган Махмуд Худойбердиев ва унинг кўллари конга ботган аскарларига карши халкаро кидирув эълон килинишига эриша олсак бу диктатура агдаришга каратилган биринчи ва каттик зарба булади.

 

Манба: “Стопдиктаторкаримов

Просмотров: 1486 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей