Душанба, 20.09.2021, 10:02
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Сентябр » 20 » Ўзбек-тожик чегарасига қўйилган минадан яна бир киши ҳаётдан кўз юмган
22:51
Ўзбек-тожик чегарасига қўйилган минадан яна бир киши ҳаётдан кўз юмган
Ўзбек-тожик чегарасига қўйилган минадан яна бир киши ҳаётдан кўз юмган
  Лавхани тингланг!
Тожикистонлик масъулларга кўра, мамлакат шимолида ўзбек-тожик чегарасига қўйилган минага дуч келиб яна бир киши ҳаётдан кўз юмган.

Бу ҳақда Тожикистон Фавқулодда ҳолатлар хизмати хабар берган.

Расмий маълумотларга кўра, бу билан ўзаро чегарада мина қурбони бўлган тожикистонликларнинг сони саксон нафарга яқинлашган.

Фожеа Тожикистоннинг Панжакент туманидаги Қоракамар мавзесида юз берган.

Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилояти билан чегарадаги Ҳазрати Султон тоғи тарафда қўй боқиб юрган 35 ёшли чўпон Омон Тўраев минада портлаб, қурбон бўлган.

Панжакентнинг Жонбулоқ қишлоғидан бўлган бу чўпоннинг қўйларни қайтариш ниятида миналаштирилган ерга билмай бориб қолгани тахмин этилмоқда.

Бу кейинги уч йил бадалида чегарада юз берган ва инсон ҳалокати билан тугаган биринчи мина портлашидир.

Расмий маълумотларга кўра, ўзбек-тожик чегараси миналаштирилгандан кейин ўтган ўн йилча вақт давомида 80 нафарга яқин инсон минада портлаб ҳалок бўлган. Яна шунча сондагиси яраланган.

Ўзбек томони миналар жангарилар суқулиб кирмаслиги учун чегаранинг фақат ўз томонига қўйилганини таъкидлаб келади ва ўтган йили чегарадаги миналарни тозалаш жараёни бошланганини маълум этганди.

Тожик томони эса, ҳали ўртадаги чегаралар аниқ белгиланмаган бир шароитда уни миналаштириш мумкин эмаслигини такрорлаб келади.

Просмотров: 838 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей