Жума, 26.04.2024, 19:23
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Сентябр » 20 » ПАРИЖДАГИ ТУРКМАН ЭЛЧИХОНАСИГА БОСҚИН
22:48
ПАРИЖДАГИ ТУРКМАН ЭЛЧИХОНАСИГА БОСҚИН
ПАРИЖДАГИ ТУРКМАН ЭЛЧИХОНАСИГА БОСҚИН
'Чегара билмас мухбирлар' фаоллари икки журналистни озод этиш талаби билан Париждаги Туркманистон элчилигига бостириб киришган.

Франция Ташқи ишлар вазири Бернар Кушнернинг айтишича, фаоллар элчихонада қисқа вақт бўлиб, сўнгра тинчлик билан тарқалишган.

Улар пайшанба куни Марказий Осиё ва Оврўпо давлатлари раҳбарларининг Парижда бўлиб ўтган йиғини чоғида Туркманистондаги журналистларнинг тақдирларига эътибор қаратишга чақиришган.

Халқаро ташкилот фаоллари Аннақурбон Омонқиличев ва Сапартурди Ҳожиевларни озод этишни талаб этишган. Икковлоннинг 2006 йилдан буён қамоқда эканликлари айтилади.

Улар кейинроқ қамоқхонада ҳаётдан кўз юмган журналист ва инсон ҳуқуқлари фаоли Ўғилсафар Муродова билан бирга ҳибсга олинишганди.

Франция ташқи ишлар вазири ҳам туркманистонлик журналистларни қўйиб юборишга чақирган.

Би-би-си Ўзбек Хизмати халқаро ташкилотнинг Оврўпою собиқ Иттифоқ давлатлари бўйича масъули ва сўнгги амалиёт иштирокчиси Эльза Видалдан воқеа тафсилотларини сўраган:

Эльза Видал:Биз туркман элчихонасига кириб олганимиздан сўнг у ердаги масъулларга "Чегара билмас мухбирлар" ташкилотидан эканимиз, Туркманистондаги сўз эркинлиги билан боғлиқ вазиятдан ўз норозилигимизни билдириш учун келганимиз ва шу ерда қолиш истагида эканимизни билдирдик.

Би-би-си:Туркман элчихонаси вакилларининг бунга муносабатлари қандай бўлди?

Эльза Видал:Улар, албатта, бизнинг зудлик билан бинони ташлаб чиқишимиз лозимлиги, бизнинг халқаро қонунларга ғилоф иш юритаётганлигимизни айтишди. Биз эса, уларга Ашгабаддаги раҳбариятга бизнинг талабларимизни етказишни сўрадик. Яъни биз ҳамкасбларимиздан бирининг ўлими юзасидан изоҳ бериш ва яна икки ҳамкасбимизни озод қилишга оид талабимизни етказишни сўрадик, бизни элчихонага етаклаб келган сабаблар айнан ана шулар эканлигини билдирдик.

Би-би-си:Бу масалаларни расмий йўлда муҳокама қилиш учун элчихонага аввал мурожаат қилганмидингиз?

Эльза Видал:Биз бир неча маротаба туркман расмийларига бу ҳолатлар юзасидан мулоқот ўтказишни сўраб мурожаат қилганмиз. Париждаги элчихона эмас, тўғридан-тўғри Ашгабаддаги расмийларга. Лекин, афсуски, ўз мурожаатларимизга ҳеч қачон ҳеч қандай жавоб олмаганмиз.

Би-би-си:Кечаги элчихонага бостириб кириш ҳолати мавжуд муаммоларни муҳокама қилишнинг самарали йўли деб ҳисоблайсизми?

Эльза Видал:Бу босим ўтказишнинг самарали йўли эди, туркман расмийларига уларга қилинган мурожаатлар ва берилган саволларга жавоб берилиши мақсадга мувофиқ эканлигини билдириб қўйишнинг бир йўли эди. Агарда улар мулоқотга тайёр бўлсалар, бу каби вазиятнинг олдини олган бўлишарди.

Би-би-си:Лекин бу каби амаллар сизнинг ташкилотингиз обрўсига путур етказади деб ўйламайсизми, баъзилар сизни зўравон ташкилот сифатида кўра бошлашлари мумкин...

Эльза Видал:Бу бизнинг муаммоларга эътиборни тортиш йўлидаги ҳаракатларимиздан бири. Лекин биз, албатта, маълум чегараларни босиб ўтмаймиз, ҳеч қачон зўравонликка қўл урмаймиз, ҳеч кимнинг ҳаётини хавф остига қўймаймиз, пўписа ва таҳдидни ишга солмаймиз. Лекин сўз ва матбуот эркинлигини фаол равишда тарғиб қилувчи ташкилот сифатида баъзида биз билан мулоқотдан бош тортсалар, бизнинг сўров ва мурожаатларимиз назарга олинмай, жавобсиз қолдирилса, мана шу каби амалларга қўл уришга қарор қиламиз.

Би-би-си:Лекин элчихона вакили айтганидек, бу қонунни бузиш ҳоли эди, шундайми?

Эльза Видал:Балким шундайдир... Лекин кимнидир қамоқда ўлдириш ҳам ноқонуний амал. Журналистик фаолияти учун икки кишини етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиш ҳам ноқонуний амал.

Просмотров: 817 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей