Чоршанба, 24.04.2024, 02:34
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Сентябр » 19 » Эронга қайтарилган ўзбек қочқинлари тақдиридан хавотир
00:46
Эронга қайтарилган ўзбек қочқинлари тақдиридан хавотир
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Туркиядан Эронга мажбуран чиқариб юборилган ўзбекистонлик қочқинлар тақдиридан хавотир изҳор этганлар. 

Amnesty International ташкилоти БМТашкилоти томонидан қочқин дея эътироф этилган 24 ўзбекистонликнинг Туркиядан Эронга чиқариб юборилишини қаттиқ қоралаган.

Ташкилот хабар қилишича, Туркиянинг Ван шаҳрида истиқомат қилган ўзбекистонликлар уларнинг болаларига ўқув ёрдамлари берилиши ваъда қилиниб, полиция бўлимига чақиртирилган.

"Ундан кейин автомобилларда бориб, қочқинларнинг бола-чақасини йиғиб келиб, ертулага қамашган", деб айтди Туркияда бўлган ўзбекистонлик муҳожирлардан бири Би-би-си билан суҳбатда.

"Кеч ғира-шира пайти соат 6 ларда уларни машинага солиб олиб чиқиб кетишган. Шу билан бедарак кетишди. Кеч соат 12 ларда биз Эрон ҳудудидамиз, деб қўнғироқ қилишди", дейди қочқин.

Айтишларича, расмийлар уларнинг ўзларига нима учун Туркиядан чиқариб ташлашаётгани борасида изоҳ беришмаган.

Қочқинлар Эрон махсус хизматларига алоқадор қуролли гуруҳ ихтиёрига топширилгани хабар қилинган.

Amnesty International ташкилоти ва "Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари" ассоциацияси Эрон ва Туркия ҳукуматларига мурожаат қилиб, ўзларининг халқаро мажбуриятларини бажаришга, Туркиядан чиқариб юборилган қочқинларни Ўзбекистонга қайтармасликни сўраганлар.

Amnesty International ташкилотига кўра, ушбу қочқинларнинг Ўзбекистондан чиқиб кетиши тарихи 1990 йиллар бошига тўғри келади.

Бир гуруҳ диндор ўзбекистонликлар ўз мамлакатидаги таъқиблардан қочиб, дастлаб Тожикистонга, кейинчалик Афғонистонга ўтишади.

2001 йилда Афғонистонда Америка етакчилигидаги ҳарбий амалиётлар бошланар экан, ўзбекистонликлар дастлаб Эрон ва кейинчалик Туркиядан бошпана топишади.

Ўзбекистонликлар 2007 йилда Туркияга ўтишган.

Просмотров: 817 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей