Пайшанба, 28.03.2024, 20:43
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Сентябр » 19 » Китоб "Оммавий қотилликни яшириш санъати" деб аталади
00:40
Китоб "Оммавий қотилликни яшириш санъати" деб аталади

Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистон ҳукуматига нисбатан Андижондаги хунрезликлардан сўнг киритган жазо чоралари муддатини қайта кўриб чиқиш арафасида Брюсселда Оврўпо Иттифоқи ва Ўзбекистон ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтган.

Ҳамкорлик кенгашининг саккизинчи учрашувидан сўнг эълон қилинган матбуот хабарининг тили тили анчайин ижобийлиги кўзга ташланади. Афтидан Андижон қирғини мавзуси Ўзбекистон билан турфа халқаро учрашувларнинг кун тартибидан тобора тушиб бораётгандай...

Шу кунларда Швецияда 2005 йил 13 май Ўзбекистон ҳукумати қўшинлари томонидан асосан тинч намойишни қонли бостиришига доир янги китоб нашрдан чиққан. Китоб "Оммавий қотилликни яшириш санъати" деб аталади. Би-би-си китоб муаллифи Элин Йонссондан аввалига Андижон қирғини Оврўпо Иттифоқининг Ўзбекистон билан алоқаларида ортиқ асосий мавзу эмаслигига доир фикрларга муносабатини сўради.

Элин Йонссон:Ғарб учун Андижон воқеалари жуда мураккаб туюлади. Чунки у ерда бир томонидан намойиш, иккинчи томондан қурол ва зўравонлик бўлган. Умуман, Ғарбда Ўзбекистонни яхши билишмайди ва тушунишмайди. Шунинг учун бирон воқеа содир бўлган маҳал, агар оқ ва қора аниқ ажралиб турмаган бўлса, вазиятни тушунишга қийналадилар. Бунинг учун жуда катта саъй-ҳаракат керак бўлади. Андижон воқеалари бунинг яққол мисолидир. Афсуски, бу каби саъй-ҳаракатни мен кўрмаяпман. Бу жуда ҳам қайғули. Ўзбекистонда ижобий ўзгаришлар бўлаяпти, аҳвол яхшиланаяпти, деган гап Ғарб Андижон ҳақидаги ҳақиқатни билиш учун етарли даражада ҳаракат қилмаётганини кўрсатади.

Би-би-си:Сиз "Оммавий қотилликни яшириш санъати" деб номланган китобингизда бу ҳақиқатни очишга қанчалик муваффақ бўлгансиз?

Элин Йонссон:Мен бу воқеалар ҳақидаги барча ҳақиқатни биламан, деб айтолмайман. Андижондаги майдонда жуда катта сондаги тинч аҳоли бор эди. Улардан баъзиларининг қўлида қурол бўлгани, қамоқхонага ҳужум қилишгани - буларнинг аҳамияти йўқ. Аҳамиятли бўлган нарса - бунча кўп сондаги аҳолига, ўз халқингга қараб ўт очиш мумкин эмаслиги. Менинг китобимдаги асосий нуқталардан бири шу. Бундан ташқари, мен Андижонда воқеаларнинг ибтидоси, қандай бошланганига кўпроқ аҳамият қаратганман. Биласиз, у ерда обрўли ишбилармонлар бор эди, уларнинг устидан маҳкама туфайли бошланиб кетган норозиликларда юзлаб, кейинроқ минглаб одамлар иштирок этишганди. Ўзбекистон ҳукумати маҳалий аҳолига иш берган ушбу анчайин қудратли одамлар устидан маҳкамани бошларкан, катта сондаги андижонликларнинг уларни қўллаб-қувватлаши мумкинлигини олдиндан кўра билмаган. Минглаб одамлар кўчага чиққанидан кейин эса, ҳукумат қўрқиб кетган. Воқеаларнинг эртаси куни мен Андижонга етиб бордим ва у ерда қон излари, хонадонларнинг ойна ва деворларининг ўқлардан илма-тешик бўлганини кўрдим. Жуда кўп қўрқитилган одамларни кўрдим. Улар гапиришдан, яқинларини тупроққа қўйган бўлсалар ҳам, овозларини чиқариб йиғлашдан қўрқишарди. Биз кирган ҳар бир хонадонда камида бир кишига аза очилганди. Шундан ҳукумат айтаётганидан анча кўп одам ўлганини тахмин қилса бўлади.

Би-би-си:Сиз китобингизда Ўзбекистон ҳукуматининг нуқтаи назарига ҳам ўрин берганмисиз?

Элин Йонссон:Мен Андижон воқеаларига ҳар томондан қарашга ҳаракат қилдим. Китобда Ўзбекистон ҳукуматининг расмий нуқтаи назари ҳам, воқеа иштирокчилари ва гувоҳларнинг фикрлари ҳам бор. Мен Андижон воқеалари ҳақида чоп этилган барча ҳисоботларни синчиклаб ўргандим. Гувоҳлар билан ёзиб олган суҳбатларимнинг ўзи ўнлаб тасмаларга жой бўлди. Мен аслида нима бўлганини ўрганиш учун бу ҳикояларнинг ҳаммасини қиёсан ўрганишга ҳаракат қилдим. Улар орасида, албатта ўзим кўзим билан кўрганларим ҳам бор. Ўқиган одамнинг ўзи уларнинг қайси бири ёлғон ва қай бири ҳақиқат эканини танлаб олиши мумкин. Мен хулоса чиқармадим.

Просмотров: 800 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей