Душанба, 20.09.2021, 08:47
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Сентябр » 19 » Умида Ниёзова HRW томонидан тақдирланди
00:33
Умида Ниёзова HRW томонидан тақдирланди

Умида Ниёзова HRW томонидан тақдирланди

  "Хьюман  Райтс  Уотч" халқаро  инсон  ҳуқуқларини  ҳимоя  қилиш  ташқилоти  ўзбекистонлик  журналист  ва инсон  ҳуқуқлари  фаоли  Умида  Ниёзовани  адолатни  қарор топтириш  ва  қийноқ ҳолларини  очиб ташлашда  кўрсатган  жасорати  учун  тақдирлади. 

Умида Ниёзова Бирма, Конго, Саудия Арабистони ва Шри Ланкадан бўлган яна тўрт нафар инсон ҳуқуқлари фаоллари билан бирга халқаро ташкилотнинг нуфузли мукофотига лойиқ деб топилган.

Халқаро ташкилот ижроий раҳбари Кеннет Ротнинг айтишича, "Ҳар куни таҳдид ва қийинчиликларга дуч келишларига қарамай, бешовлон ўз давлатларида инсоний ҳуқуқлари топталганларнинг ҳақларини тиклаш ва қийноқ ҳолларини очиб ташлаш йўлидаги фаолиятларини давом этдиришган."

"Биз мазкур мукофот уларнинг имкон қадар самарали ва хавфсиз фаолият олиб боришларига ёрдам беришига умид қиламиз," деб қўшимча қилган халқаро ташкилот ижроий раҳбари.

Ўзбекистон маҳкамаси ўтган йил май ойида мустақил журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Умида Ниёзовани етти йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарганди.

Бироқ қисқа вақт ўтмай, маҳкама Умиданинг шикоят аризасини кўриб чиқиб, унга шартли жазо тайинлаган ва маҳкама залидан озод қилганди.

Умида Ниёзованинг биринчи маҳкамасидан фарқли ўлароқ, аппеляция маҳкамасида ўзига қўйилган барча айбловларга иқрор бўлгани хабар берилганди. 

'Сиёсий важларга асосланган маҳкама' 

32 ёшли Умида Ниёзовани чегарани ноқонуний кесиб ўтиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини бузишга чақирувчи адабиётларни мамлакатга қонунга
  зид равишда олиб кириш ва тарқатишда айбланганди.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ушбу маҳкама ишининг сиёсий эканини айтиб, Умида Ниёзовани дарҳол озод этишга чақиришганди.

"Хьюман Райтс Уотч" ташкилоти Умида Ниёзова устидан чиқарилган ҳукмни қоралаб чиққан, "Амнести Интернейшнл" уни зудлик билан ва бирор бир шартсиз озод этишни талаб қилганди.

"Хьюман Райтс Уотч"нинг Оврўпо ва Марказий Осиё бўлими бошлиғи Ҳолли Картнер Умида Ниёзовага қўйилган айблардан мақсад уни қўрқитиб қўйиш ва шу тариқа инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси сифатидаги фаолиятини тўхтатишга мажбур қилиш эканини айтганди.

32 ёшли Умида Ниёзова норасмий "Веритаз" инсон ҳуқуқлари ташкилоти фаоли ҳамда "Хьюман Райтс Уотч"нинг Тошкентдаги ваколатхонаси таржимони сифатида фаолият юритиб келган

Просмотров: 779 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей