Пайшанба, 25.04.2024, 21:25
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Сентябр » 16 » Ўзбекистон ҳукумати пахта теримида бола меҳнатидан фойдаланишни маън этганини айтмоқда.
01:32
Ўзбекистон ҳукумати пахта теримида бола меҳнатидан фойдаланишни маън этганини айтмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати пахта теримида бола меҳнатидан фойдаланишни маън этганини айтмоқда.

Ўзбек ҳукумати бола меҳнатидан пахта ишларида фойдаланмаслик йўлида махсус чора-тадбирларга кўл ураётганини билдиради.

Йил бошида Британиядаги йирик супермаркет бўлмиш Tesco ўзбек пахтасидан ишланган маҳсулотларни
сотиб олмаслигини айтганди.

Ундан олдин ҳам ғарбдаги қатор йирик ширкатлар ва супермаркетлар бола меҳнати билан териб олинадиган ўзбек пахтаси ишлатилган молларни бойкот қилишганди.

Сўнгги хабарларга кўра, Ўзбекистонда бу йилги пахта йиғим-теримига сафарбар қилинганлар орасида ҳозирча балоғатга етмаган болалар, яъни мактаб ўқувчилари йўқ.

Бош вазири Шавкат Мирзиёев вилоят ҳокимлари билан ўтказган йиғилишида мактаб болаларининг пахта мавсумига жалб этилмаслигини талаб қилгани ва оғзаки, аммо кескин буйруқ бергани айтилмокда.

Бу каби қарор, оғзаки бўлса-да, Ўзбекистон тарихида илк бора қабул қилинаётир.

Бош вазир Шавкат Мирзиёев "болалар далага олиб чиқилган жойлар хокимлари нафақат шу заҳотиёқ ишдан бўшатилишини, балки жиноий жавобгарликка тортилишини" ҳам айтган.

Би-би-си билан суҳбатлашган Хоразмдаги ўрта мактаб директорининг таъкидлашича, уларга "юқоридан бўйруқ келган бўлиб, бунга кўра ота-оналар болаларини пахтага чиқармаслик борасида махсус тилхатга имзо чекишмоқда".

Аммо қатор вилоятларда давлат ташкилот ва идоралари ходимлари аллақачон мажбурий теримга жалб этилганлар.

Бир шифокорнинг айтишича, касалхоналардан фаррошу ҳамширалар ҳам пахтага олиб чиқилган бўлиб, энди шифокорларнинг ўзлари пол ювиб, укол қилишаяпти.

Ўзбекистон дунёдаги энг йирик пахта толаси ишлаб чиқарувчи давлатлардан биридир.

Аммо ҳар йили юз минглаб мактаб ўқувчилари пахтани ўтоқ қилиш ва ҳосилни териб олиш ишларига мажбуран жалб этиб келинган.

Шу қаторда, давлат ташкилотлари ходимлари, университет ва махсус билим юртлари талабалари ҳам бир неча ойлаб пахта ишларига жалб этиладилар.

Совет давридан мерос қолган айни тажрибадан минтақадаги қўшни давлатлар секин-аста воз кеча бошлашган, бироқ Ўзбекистонда бу иш усули шу пайтгача кенг қўлланиб келинган

Просмотров: 889 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей