Пайшанба, 25.04.2024, 00:12
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Сентябр » 14 » 'Буш Покистонга ракета ҳужумларини маъқуллаган'
17:40
'Буш Покистонга ракета ҳужумларини маъқуллаган'

'Буш Покистонга ракета ҳужумларини маъқуллаган'

 Пентагондагиманбанинг Би-би-сига билдиришича, АҚШ Президенти Жорж Буш Исломободнинг розилигисиз Покистонда ҳарбий амалиётларни ўтказишга розилик берган. 

Номиошкор этилмаган Пентагон етакчи мулозимнинг сўзларига кўра, бу борадаги буйруқ икки ойча илгари берилган.

10 сентябр куни АҚШнинг етакчи ҳарбий қўмондони Майк Маллен ўзларининг Афғонистондаги янги стратегиялари ҳақида Конгрессга ҳисобот берган, янги стратегиянинг асосий мақсади жангариларнинг Покистондаги базаларидан Афғонистонга ўтишини олдини олиш эканлиги айтилган.

АдмиралМайк Маллен чегара оша Покистон ҳудудларига рейдларни уюштириш эҳтимоли ҳам мавжудлигини билдирган.

Бироқмаълум бўлишича, ҳали ёз ойларидаёқ Америка қўшинлари Афғонистондан Покистон ҳудудига ўтиб ҳарбий амалиётларни ўтказишни бошлаганлар.

Покистонхорижий қўшинларнинг ўзининг ҳудудига киришига рухсат бермаслигини айтиб келади.

ҚўшмаШтатлар Покистоннинг шимоли-ғарбидаги қавмлар назоратидаги ҳудудлар Афғонистонга ҳужумларга тайёрланаётган жангарилар учун "хавфсиз паноҳ" вазифасини ўтаб келаётганини айтади.

Айнипайтда АҚШ ҳарбий разведкаси истеъфодаги вакилининг New York Times рўзномасига айтишича, Покистон расмийлари америкаликларга аниқ маълумотни беришмайди, бунинг боиси Покистон махфий хизматлари таркибида "Ал-Қоида" тарафдорлари анча-мунча топилади.

Ушбубаёнотлар Қўшма Штатларнинг Исломободнинг жангариларига қарши етарли чоралар кўрмаётганидан норозилиги ортиб бораётганидан далолатдир.

Рейтерахборот агентлиги билан суҳбатда Покистоннинг АҚШдаги элчиси Ҳусайн Ҳаққоний икки мамлакат ўртасида Америка ҳарбийларининг Покистон ҳудудида ҳарбий амалиётлар ўтказиши масаласи муҳокама этилмаганини айтган.

ҲусайнҲаққоний ўзаро мулоқотларда ушбу мавзу кўтарилгани тақдирда ҳам Покистон бунга рухсат бермаган бўлур эди, деган.

"Покистон ўз ҳудудига хорижий аскарларнинг киришига йўл қўймайди. Бу террорга қарши уруш олиб боришнинг энг яхши усули эмас", деб айтган жаноб Ҳаққоний.

Ракетаҳужуми 

Жумакуни Покистоннинг Шимолий Вазиристон вилоятидаги Мироншоҳ шаҳри яқинидаги хонадонга ракета ҳужуми уюштирилгани оқибатида камида 12 инсон нобуд бўлган.

Расмийларва гувоҳларнинг айтишларича, ракетани АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учоғи ташлаган.

Хабарларгакўра, нобуд бўлганларнинг ҳаммаси Толибон жангарилари бўлганлар.

Бусентябр ойи бошидан буён Америка учувчисиз учоқлари уюштирган бешинчи ракета ҳужуми бўлган.

Душанбакуни Америка ракетасининг портлаши деб гумон қилинган ҳужумда камида 14 инсон ҳалок бўлган, 15 киши жароҳатланган эди

Просмотров: 788 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей