Пайшанба, 28.03.2024, 16:50
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Сентябр » 14 » Элчиларни қувиб солишга қарор қилинди
17:34
Элчиларни қувиб солишга қарор қилинди

Элчиларни қувиб солишга қарор қилинди

Қўшма Штатлар билан Жанубий Американинг икки мамлакати - Боливия ва Венесуэла ўртасидаги дипломатик можаро чуқурлашди.

АҚШнинг Боливиядаги элчисидан мамлакатни тарк этиш талаб қилинганидан бир кун ўтиб, Америка Боливиянинг Вашингтондаги элчисини чиқариб юборишга қарор қилганини эълон қилди.

Бу Боливия Президенти Эво Моралес қарорига жавоб амал бўлиб, жаноб Моралес АҚШ элчисини Боливиядаги норози намойишчиларни рағбатлантиришда айблади.

Ушбу айбловни эса Вашингтон рад этади.

Жаноб Моралесга бирдамлиги рамзи сифатида Венесуэла Президенти Хуго Чавес Каракасдаги АҚШ элчисини мамлакатидан чиқариб юборишини айтди.

Боливияда пайшанба куни ҳукуматпараст ва аксилҳукумат намойишчилар ўртасида келиб чиққан тўқнашувлар оқибатида камида саккиз инсон нобуд бўлган.

Тўқнашувлар Боливиянинг марказдан узоқ шимолий Пандо вилоятида юз берган, расмийларнинг хабар қилишларича, камида 20 инсон жароҳатланган.

Охирги ҳафталарда Боливияни норозилик чиқишлари қамраган бўлиб, мухолифат Президент Моралеснинг иқтисодий-ижтимоий сиёсатидан норозиликларини изҳор этганлар.

Президент Эво Моралеснинг АҚШ элчисига нисбатан амалларига жавобан АҚШ Давлат департаменти Боливиянинг Вашингтондаги элчиси Густаво Гузманни "персона нон грата" деб эълон қилди.

Давлат департаменти сўзчиси Шон Маккормак сўзларига кўра, "ўзбошимча амалларга жавобан ва Вена конвенциясига мувофиқ равишда" ана шундай қарорга келинган.

Боливия Президенти Эво Моралес Америка элчиси Филип Голдбергни "демократияга қарши фитна уюштириш ва мамлакатни вайрон этишга гижгижлашда айблади.

Ушбу айбловни асоссиз дея рад этган АҚШ Давлат департаменти вакили Шон Маккормак ўзларининг элчисини Боливиядан чиқариб юбориш қарорини "ҳалокатли хато" деб атаган.

Венесуэла Президенти Хуго Чавес эса АҚШ элчиси Патрик Даддига мамлакатини тарк этиши учун 72 соат муҳлат берганини айтди.

У, шунингдек, Венесуэланинг Вашингтондаги элчисини ҳам чақириб олажагини билдирган.

Боливия расмийларига кўра, аксилҳукумат ва ҳукуматпараст намойишчилар ўртасидаги тўқнашувларда тўқмоқлар, қиличлар ва ўқотар қуроллар ишга солинган.

Ҳукумат сўзчиси ушбу қотилликларни қатлиом деб атаган.

Мамлакат шарқида намойишчилар йўлларни тўсиб олганлар ва айрим биноларни босиб олганлар.

Бу ҳудудлар Боливиянинг газ заҳираларига бой минтақалари ҳисобланади.

Мухолифат гуруҳлари бу жойларда ўзларига кўпроқ мухторият берилиши ва табиий газ даромадлари устидан кўпроқ назоратни қўлга киритишни исташади.

Улар Боливия Президенти Эво Моралес ҳаётга татбиқ этишни истаётган ислоҳотлардан норозиликларини изҳор этадилар.

Жаноб Моралес мамлакатнинг тубжой ва қашшоқ аҳолисига кўпроқ шароит яратиш, ер ислоҳотларини ўтказиб, табиий газ савдосидан тушадиган даромадларни қайта тақсимлашни мақсад қилганини айтади.

Душанба куни ҳукумат газ майдонлари ва инфратузилмаларини намойишчилардан муҳофаза қилиш ва қўшни мамлакатларга газ экспортини кафолатлаш мақсадида ҳудудларга ҳарбийларни сафарбар этганини эълон қилди.

Ҳукуматга кўра, чорашанба куни норози намойишчилар газ қувурини портлатиб юборганлар, бу эса қўшни Бразилияга газ экспорти 10 фоиз қисқаришига олиб келган.

Шу куни Россиянинг иккита Ту-160 қирувчи учоқлари Венесуэлага етиб борган.

Венесуэла Президенти Хуго Чавес ўзининг мамлакати учун АҚШ ҳарбий денгиз флоти таҳдид туғдираётганини айтган, бу учоқларнинг парвози ёрдамида Америка кемаларининг ҳаракатланиши ҳақида тўлиқ ахборотга эга бўламиз, деган.

Яна бир бор АҚШни қораловчи чиқиш қилган Хуго Чавес Венесуэланинг иттифоқчилари Россия, Хитой, Бразилия, Аргентина ва Куба деб айтган

Просмотров: 757 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей