Жума, 29.03.2024, 00:12
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Сентябр » 14 » Юсуф Жума Каримовнинг душмани дея эътироф этилди
17:22
Юсуф Жума Каримовнинг душмани дея эътироф этилди
Юсуф Жума Каримовнинг душмани дея эътироф этилди
Uznews – Юсуф Жума ва унинг оиласи Ўзбекистон турма тизими томонидан Ислом Каримовнинг душмани дея эътироф этилди, шоирга ўтказилаётган зулм ва қийноқлар, ҳамда унинг ҳибсдаги ўғли Машрабнинг ўлдирилганлиги эҳтимоли шу билан изоҳланади.

Юсуф Жумани ҳимоя қилаётган адвокат Рустам Тўлаганов, унинг ҳимоясидаги махбуснинг нимага асосан Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот шаҳридаги колониядан, оролбўйида жойлашган шу республиканинг умумий режимдаги «Жаслиқ» турмаси, Яна ҳам ёмонроқ репутацияга эга бўлган - «каримов концлагери», «борса келмас» жойга жўнатилганини изоҳлашга ҳаракат қилади.

Қонунга асосан, дейди Тўлаганов, жазо чорасини ўзгартириш, жазони кучайтириш ёки юмшатиш фақат суд қарорига кўра амалга оширилади. Шу йилнинг апрелида беш йилга озодликдан маҳрум этилган Юсуф Жума воқеасида эса, бундай қарор бўлмаган, ҳар ҳолда адвокат бу ҳақда билмайди.

«Мен ҳозир аниқлашга уриняпман, суд қарори бўлганми, ёки Юсуф Жумага тағин «итисно» тариқасида, Ислом Каримовнинг шахсий душмани бўлгани учун шундай «каромат» кўрсатишдимикан, - дейди Тўлаганов.

Шоирнинг президентга душман эканлиги ҳақида, Тўлагановнинг сўзларига кўра, унинг ҳимоясидаги шахсга Тоштурмада, хусусан, ушбу идоранинг бошлиғи, фамилияси Каримов бўлган шахс эълон қилган. Президентнинг фамилиядоши, шоирнинг юзига тўғридан тўғри – унинг Ислом Каримов душмани эканлигини, уни турмада секин ва азобли, бироқ барибир ўлдиришларини айтган.

«Юсуфа Жумани у ҳибсга олинган ўтган йилнинг декабридан буён етти ой давомида калтаклашмоқда ва қийнашмоқда . Унинг аҳволи жуда оғир…», - дейди адвокат.

Тўлагановнинг ўзи, 31 июл куни Жаслиққа борганида Жума билан учрашишга муваффақ бўла олмаган. Бироқ, 2-августда шоир билан унинг қизи Феруза учрашишга муваффақ бўлади, у ердан у даҳшатли янгиликларни олиб қайтади.

Жумани муттасил калтаклашаётгани, унинг аъзойи бадани яра чақаларга тўлиб кетгани маълум бўлади. Калтак излари айниқса шоирнинг юзида ва бош қисмида яққол кўриниб турарди. Бундан ташқари шоирни очликка маҳкум этишмоқда ва ичишга сув беришмаётир, у ҳибсдалигида 40 килограммгача озган, уни туберкулез ва ОИТС инфекцияси юқтирган махбуслар билан сирга сақлашмоқда.

«У – турма миршабларига кўра, Каримовнинг душманидир – бу эса ҳаракатга чақириқ», - деди Рустам Тўлаганов.

Бу ҳаракатларнинг охири борми, у қандай бўлиши керак, дейди ҳаяжон билан шоирнинг хотини Гулнора Олтиева. Унинг сўзларига кўра, эри кечираётган кўргиликлар ҳақида ўйласа унинг юраги тарс ёрилиб кетади, Ўғли Машрабнинг қисмати ҳақида эса у ўйлашга ҳам қўрқади.

Шоирнинг, 22-ёшли ўғли, шу йилнинг бошида судланиб тўрт йилга озодликдан маҳрум қилинган Машраб Юсуфжон-ўғли ҳам Ислом Каримовнинг душмани ҳисобланади. Бироқ у тирикми, бу ҳақда Жума оиласидагилардан ҳеч ким билмайди.

Сўнгги марта уни май ойида, хибсдалигида кўришган, бироқ 5-июндан бошлаб Бухоро телевидениеси, гўёки Машраб Юсуфжон ўғлининг турмадан қочганлиги, қидирув эълон қилинганлиги ҳақидаги ахборотни тарқата бошлади.

Машрабнинг яқинлари унинг қочганлигига ишонишмайди, бироқ бу ишонч ёмон ҳаёлларга етаклайди, уни азоблаб ўлдирган бўлишлари мумкин, унинг йўқолиб қолишини эса қочишга йўйишмоқда.

Уч йил шартли жазо олган, ўтган тўрт ой давомида отаси билан бирга қийноқларга солинган Машрабнинг укаси Бобур, бугун АҚШ президенти Жорж Буш номига мактуб йўллаб, ундан отасига ёрдам беришини, қийноқларнинг тўхтатилиши сўради. Шунингдек ўз хатида Бобур Машрабнинг аллақачон тириклар орасида эмаслигига ишонишини эътироф этган.

«Мен ҳибсда кўрган кечирганларимга асосланиб, Машрабнинг унга қарши қўлланилган қийноқлардан ҳалок бўлганига шубҳам йўқ, энди эса ҳукумат жамоатчиликни чалғитмоқчи», - дея ёзади Бобур Юсуфжон ўғли Жорж Бушга ўз мактубида.

«Модомики, инсонларни қийноқларга солишаётган ва азоблаб ўлдиришаётган экан Ўзбекистонда қандай «прогресс» ҳақида гап бўлиши мумкин,- Дея савол билан юзланади шоирнинг хотини Гулнора Олтиева, - нима учун Германия, Европа иттифоқ Юсуф Жума оиласига нисбатан бўлаётган ноҳақликларга эътибор қилишни истамайди?!»

Олтиеванинг айтишича, одамлар бир бири билан келишмаслиги, мунозарага киришишлари ва ҳатто бир бирларига душман бўлишлари мумкин, бироқ нима учун Каримовга қаршилик учун, унинг мухолифларига азоблар ва ҳатто қотиллик билан жавоб қайтарилиши керак, Каримов – жаллод эканлиги учун эмасми?
Просмотров: 834 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей