Жума, 19.04.2024, 01:40
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Сентябр » 14 » Диққат! Тошкентдаги фирибгар аёлдан эҳтиёт бўлинг!
16:54
Диққат! Тошкентдаги фирибгар аёлдан эҳтиёт бўлинг!

Ўзбекистонликларга: Диққат! Тошкентдаги фирибгар аёлдан эҳтиёт бўлинг!

Гулчеҳра уларга Швецияда шоколад ишлаб чиқариш фабрикасига 2500 АКШ долларлик ойлик маоши билан ишга жойлаштиришни ваъда қилган.

Айни вақтда Ўзбекистондаги аксарият саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари хокимият вакилларининг бевосита иштирокида инкрозга учраб, талон-тарож қилиниб буткул тамом бўлганлиги натижасида минлаб одамлар ишсиз қолганлиги барчамизга сир эмас. Аҳолининг турмуш даражаси тобора пасайиб бориши сабабли ўзбекистонликлар оиласини боқиш ва уй рўзғорини тебратиш учун бор-йўғини сотиб, қарзларга ботиб, иш топиш мақсадида Ғарб давлатларига турли йуллар билан чиқиб кетишмоқда. Бу ачинарли ҳолат эса, ўз навбатида айрим “ишбилармон” ватандошларимизга ноқонуний йўллар билан момайгина даромад топишга замин яратмоқда.

Хусусан, Сирдарёлик 1971 йилда туғилган Гулчеҳра Саидвалиева (Маманова) ўзига фирибгарликни касб қилиб олган. У Тошкент шаҳрида “Ziyorat” номли туристик фирма очиб, содда юртдошларимиза ишончига кириб, 5000-7000 АҚШ доллари эвазига Европа давлатларида иш билан таъминлашни ваъда килиб, кўпчилик ўзбекларни шўрини қуритиб келмоқда. Қизиқарлиги шундаки, Гулчеҳра ушбу ноқонуний хатти-ҳаракатлари учун Тошкент шаҳар жиноят ишлари суди томонидан 8 йилга озодликдан махрум этилганлигига қарамасдан, 7 ойдан сунг озодликка чиққан. Демак, Ўзбекистоннинг ҳуқуқ-тартибот идоралари Гулчеҳрани қамоқда ўтиришидан манфаатдор эмас.

Гулчеҳра озодликка чиққач, муқаддам содир этган жиноятларидан пушаймон бўлмай ҳамда улардан тўғри хулоса чиқармасдан, аксинча пора эвазига барча хокимият вакилларини сотиб олиш мумкинлигига яна бир бор амин бўлиб, ўзини жиноий ҳаракатларини давом этиб келмоқда.

Энди эса унинг тузоғига ўзи туғилиб ўсган вилоят вакиллари илинган. Олти нафар Сирдарёлик йигитлар уни ёлғон ваъдасига ишониб Германия давлати орқали Швецияга келиб қолишган. Гап шундаки, уларга Гулчеҳра Швецияда шоколад ишлаб чиқариш фабрикасига 2500 АКШ долларлик ойлик маоши билан ишга жойлаштиришни ваъда қилган. Бундан ташқари, унинг вакили ҳамда адвокати Швецияда кутиб олишларини айтган. “Беғараз” хизматлари учун Гулчеҳра ҳар бир йигитдан 6000 АҚШ доллари олган. Лекин юртдошларимиз бошларидан минг қийинчилик кечириб, айтилган манзилга етиб келгач қарашса уларни ҳеч ким кутиб олмаган, атроф жим-жит.Натижада пул ҳам ухлади, иш ҳам ухлади...

Ўзбекистонликлар билан бу каби ҳолатлар юзлаб содир бўлаётган бўлса керак десак муболаға бўлмайди.
Маълум бўлишича, ҳозирги вақтда Гулчеҳра яна бир 10 кишидан иборат гурухни Чехияга тайёрламокда. Энди эса ставка бироз ошган, нафс балоси деганидек, Гулчеҳра ҳар бир кишидан 7000 АКШ долларига тенг пул маблағларини йиғиб олган. Аммо Чехиянинг шоколад фабрикасида бу гал ҳам ўзбекларни кутишмаятганлиги аниқ...

Fazliddin NUR
www.ponauz.info
Просмотров: 1101 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей