Шанба, 20.04.2024, 11:13
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Сентябр » 14 » «Оммавий қотилликларни яшириш санъати»
16:41
«Оммавий қотилликларни яшириш санъати»

«Оммавий қотилликларни яшириш санъати»

Cуратда: Элин Йонссон ва унинг китоби муқоваси

Китобни Интернет орқали ҳарид қилиш

Uznews.net – Швецияда Андижонда 2005 йилнинг 13 майида содир этилган қонли қирғин ҳақида, швед журналисти Элин Йонссоннинг, «Оммавий қотилликларни яшириш санъати» деб номланган китоби чоп қилинди.

Ersatz нашриёти томонидан босилган ўз китоби ҳақида, Элин Йонссон 2005 йилнинг 13 майида Андижондаги оммавий қатли омгача бўлган воқеаларни, қонли қирғинни ва унинг оқибатлари, андижолнлик қочқинлар қисмати мисолида батафсил ҳикоя қилади.

Йонссон – қонли қирғин воқеаларидан кейин Андижонга борган озчиликни ташкил этувчи ҳорижий журналистларнинг биридир. У оддий андижонликлардан интервьюлар олди, уларнинг ўша пайтдаги ҳали янги ва ҳаққоний бўлган гувоҳликларини ёзиб олди. Кейинчалик уларга тазйиқлар ўтказилиб, қаттиқ қўрқитилганидан сўнг шаҳар бу ҳақда сукут сақлашни маъқул кўрди.

«Бу воқеалар содир бўлганида, мен Тошкентда эдим, - дейди ўзининг Андижонга хизмат сафари ҳақида Йонссон. – Бироқ келаси куни мен Андижонга бордим, қонли воқеалар содир бўлган жойларни кўришга муваффақ бўлдим. У ерда ҳамма ёқ қон, қон, қон эди…»

Ўша қонли кун Ўзбекистон ҳукумати қўшинлари Ислом Каримовнинг мустабид режимига ва оммавий қашшоқликка қарши Андижон марказида йиғилган минглаб намойишчиларга қарата ўт очганди.

Одамларни қириб ташлаганидан кейин, Ислом Каримов ҳукумати бутун кучларини ўз жиноятидан гувоҳлик берувчи ҳолатларни баратараф қилишга, гувоҳларни йўқ қилишга, ҳақиқатларни яширишга сафарбар қилди.

Элин Йонссон ўз китобида, йирик миқёсдаги жиноятни яшириш учун қанчалик маҳорат кераклигини айтиб, ўзбек ҳукуматининг ёлғонини фош қилади. Шу ўринда Каримов режимининг «маҳоратига» тан бермаслик мумкин эмас. Каримов ўз ёлғони ва ҳақиқатларни йўқ қила олгани туфайли Андижон учун ҳозиргача жазосиз қолиб келмоқда.

Китоб 3 000 нусхада чоп этилган. Ersats нашриёти директори Ола Валлин (Ola Wallin), кўпчилик шведлар учун Андижон ҳақидаги китобни ўқиш ва Ўзбекистонда содир бўлган воқеалар ҳақида янги ахборотлар олиш қизиқ эканлигини айтади. Режага кўра Мальмо шаҳрида китобнинг тақдимоти ва уни бошқа тилларга таржима қилиниши мўлжалланмоқда.

Шунингдек Йонссон киобини ўзбек тилига ҳам ўгириш ражаланган. Китобни ўзбек тилига таржима қилишдан манфаатдор одамлар бор.

«Мен одамлар андижонда содир бўлган воқеалар ҳақида билишлари шарт Дея ҳисоблайман, - дейди Элин Йонсонн. – Умид қиламанки, Ушбу китоб Ўзбекистон режими ҳақидаги, унинг қай йўсинда кўриниб турган ҳақиқатларни яшира олгани, ўзбек халқига нисбатан ноҳақликлар ҳақидаги тасаввурни кенгайтиради, – зотан китобимнинг асосий мақсади ҳам шудир».

Uznews.net

Просмотров: 791 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей