Пайшанба, 14.11.2024, 21:57
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Сентябр » 10 » Суд масала ойдинлашмай бошқа кунга қолдирилди
19:35
Суд масала ойдинлашмай бошқа кунга қолдирилди

Суд масала ойдинлашмай бошқа кунга қолдирилди

 

Абдулла Искандар

 

Мухолифатдаги “Эрк” партияси аъзоси ва “Мазлум” инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Аъзам Турғунов устидан суд жараëнининг иккинчи мажлиси чоршанба куни Қорақалпоғистоннинг Манғит шаҳрида бошланди.

Мазкур жараёнда қатнашиш учун Аъзам Турғуновнинг сафдоши Дилором Исҳоқова ҳам Манғит шаҳрига келди.

 

Дилором Исҳоқова: Суд бугун 10.15 да бошланди. Суднинг тушгача бўлган қисмида Аъзам Турғунов ва Ҳамза Салаевнинг айблов хулосаси бўйича кўрсатмалари қайта кўрилди. Суднинг иккинчи қисмида жабрланувчи, ҳамма нарсанинг бошловчиси Ойбекнинг кўрсатмалари тингланди. Кўрсатма давомида шу нарса маълум бўлдики, Аъзам ака бирор марта бу йигитдан ҳатто телефон орқали пул сўрамаган. Буни Ойбекнинг ўз оғзидан адвокатларга тасдиқлатишди. Ҳатто Ҳамза ҳам сўрамаган экан. Буларнинг ўртасида департаментда ишловчи Шериф деган йигит: “Мен ўзим сизнинг ишингларни тўғрилаб бераман, деб Аъзам ака бу деди, Ҳамза бу деди, деб Ойбекка гапирган экан. Телефонда бировга айтган сўзларидан келиб чиқиб қилинган иш экан бу. Бугун шу нарсалар маълум бўлиб қолди.

 

Озодлик: Бугун нима қарорга келинди?

 

Дилором Исҳоқова: Бугун ҳеч қандай қарорга келингани йўқ. Суд 9 сентябрь соат 3га қолдирилди. Бу суднинг охирги гапи бўлди.

 

Озодлик: Аъзамжон аканинг кўриниши қанақа?

 

Дилором Исҳоқова: Аъзам аканинг кўринишидан мен жуда хавотирландим. Чунки рангида ранг йўқ. Девор билан Аъзам аканинг ранги бир хил. Ранги жуда оппоқ. Лабининг атрофлари кўкимтир. Шунинг учун мен суд залидан жуда ҳам хавотирланиб чиқдим.

 

Озодлик: Аъзам акага сўз берилдими?

 

Дилором Исҳоқова: Бугун Аъзам акага фақат савол бериш мумкин бўлди. У даъвогар Ойбекка ўз саволларини берди. Ўша савол-жавоблар давомида Аъзам аканинг тариқча ҳам айби йўқлиги маълум бўлди. Ойбекнинг оғзидан бирорта пичоққа илинадиган сўз эшитмадик. Буни Ойбекнинг укаси келиб тасдиқлаб кетди. Ойбекнинг укасига Аъзам ака ҳам, Ҳамза ҳам савол берди. Ўша куни акангнинг пулини қайтариб бердикми биз, деди Ҳамза. Ойбекнинг укаси Шуҳрат:“Ҳа, қайтариб бердинглар”, деди. Нима деб қайтариб бердик,  деган саволга: “Бизга пулинг керак эмас. Ана машинангни урибсан. Машинангни тузатгин, деб пулни қайтариб бердинглар”, деб жавоб берди.

 

Озодлик: Нима учун Аъзам ака Қорақалпоғистонда мана шунақа муаммоларга дуч келди?

 

Дилором Исҳоқова: Аъзам аканинг Қорақалпоғистондаги тарихи бошланиши ўзи ўша Турсунбой Ўтамуродовни ҳимоя қилиш учун унинг қариндошлари одам излаб: “Эрк”чилар борми”, деб Тошкентга борганда Аъзам ака билан учрашган. Ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида Аъзам ака бу ерга Рустам Қорабоев билан келиб, судда  қатнашиб улар шу ерда Манғитда танилиб қолган. Қорақалпоғистонда ҳақиқат топа олмаган одамларнинг ҳаммаси уларга мурожаат қилган. Шу ерда бир қанча одамнинг: “Аъзам Турғунов бизни ҳимоя қилди. Биздан бир сўм олгани йўқ. Ишимизни битирди. Бу ҳам етмагандай йўлкирани ўзи тўлаб бизни ҳам Нукусга олиб бориб, олиб келарди”, деб ëзилган аризалар билан келганини ўз кўзларим билан кўрдим,  улар билан танишдим. Энди Қорақалпоғистонда Аъзам акага қарши бу қадар ишнинг бўлиши, бу ерда ҳуқуқни ҳимоя қиладиган одам бўлмагани туфайли халқни жуда қаттиқ талашган экан. Бу ерда бошбошдоқликнинг, қонубузарликнинг чек-чегараси бўлмаган. Аъзам ака Манғитда бўлгандан кейин уларнинг Аъзам акага нисбатан нафрати жуда ҳам тушунарли. Чунки Аъзам ака уларнинг бемалол, истаганча қонунбузарлик қилишига йўл қўймади. Аъзам ака 1,5 йил ичида 15 одамни ҳимоя қилган экан.Асосий ишларда ютиб чиққан экан.

 

Озодлик: Судда яна кимлар бор?       

    

Дилором Исҳоқова: Мендан бошқа яна “Эрк” фаоли ва Аъзам аканинг эски қадрдонларидан бўлган Нуриддин ака Жуманиëзов ҳам шу ерда.

 

Озодлик: Аъзам аканинг ўғли, яқинлари борми?

 

Дилором Исҳоқова: Бугун ҳеч ким йўқ. Кеча учиб келиши керак бўлган ўғлининг тоби қочиб қолди. Вазият шундай бўлдики, ë мен учишим керак, ë Аъзам аканинг ўғли учиши керак. Йигитлар у ëқда сизнинг фойдангиз кўпроқ тегади, деб мени жўнатишди. Бу ерда, биласизми, қизиқ нарса бўлди-да. Бир келди - ҳамма келди, икки келди - ҳамма келди, учинчи гал ким келди, деган нарсани қилишяпти-да. Тўққизинчида ярим кун ишлайди яна 15 кунларга қолдиради. 15 кундан кейин кимдир келади, кимдир келмайди. Мана шунақа қилиб бу ерда ҳаммани сарсон қилишяпти. Ҳатто суд нима сабабдан қолдирилганини ҳам тушунтиришгани йўқ. Ҳеч бўлмаганда эртага жума куни ишлаб, душанба куни ишни давом эттириш мумкин эди.

 

Бир  ярим ойдан ошиқроқ вақтдан бери Нукусдаги тергов изоляторида сақланаётган. А.Турғунов устидан товламачилик айби билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Мавжуд маълумотларга кўра, Аъзам Турғунов қорақалпоғистонлик бир аёлнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун Нукусга борган. Аъзам Турғуновга ўша аёлнинг иши бўйича жавобгар томон ишни тўхтатиш учун 500 минг сўм пора беришга ҳаракат қилган ва ҳуқуқ ҳимоячиси худди шу вақтда ҳибсга олинган.

 

А.Турғуновнинг сафдошлари ва ҳамкасблари эса унинг сохта

жиноятда айбланаётганини айтмоқда.

 

Просмотров: 844 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей