Шанба, 27.04.2024, 01:18
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Сентябр » 10 » 'Юсуф Жума ҳамон қийноққа тутилмоқда'
01:28
'Юсуф Жума ҳамон қийноққа тутилмоқда'
'Юсуф Жума ҳамон қийноққа тутилмоқда'
Ўзбекистонда қамоқ жазосини ўтаётган шоир ва мухолифат фаоли Юсуф Жуманинг ҳимоячиси Рустам Тўлаганов Би-би-си билан суҳбатда "Жаслиқ" қамоқхонаси маъмурияти Юсуф Жума билан кўришишга рухсат бермаганини айтди.

Қорақолпоғистонга борган ҳимоячи Рустам Тўлагановнинг сўзларига кўра, зарур бўлган барча ҳужжатлар тақдим этилганига қарамай, режаланган учрашувга рухсат берилмаган.

Рустам Тўлагановнинг айтишича, қамоқхона маъмурияти ходимлари унга Юсуф Жума қамоқхона ички тартибини бузгани учун "ярим ойга изоляторга ташланди" деб айтганлар.

Рустам Тўлагановга кўра, қамоқхонада Юсуф Жумага "оғир азоб" бераётган бўлишлари мумкин.

Юсуф Жума Президент Ислом Каримовнинг истеъфосини талаб қилиши ортидан ўтган йил охирида ҳибсга олинган ва кўп ўтмай беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.

Унинг аввалига Тошкентдаги "Тоштурма" номи билан аталадиган ҳибсхонада сақлангани, кейинроқ Қорақалпоғистондаги "Жаслиқ" қамоқхонасига олиб кетилгани хабар қилинган.

Ҳозирга қадар Юсуф Жума билан фақат бир шахс - унинг қизии Феруза учрашишга муваффақ бўлган.

Август ойи бошида бўлиб ўтган учрашувдан бир неча кун ўтиб Би-би-си билан суҳбатлашган Феруза отасининг ҳаёти хавф остида эканини маълум қилганди.

Ўшанда Феруза Юсуфжон қизи учрашувга "базўр" чиққан отасини "умуман" танимаганини айтганди.

"Дадам озиб кетган. Аҳволлари жудаям оғир. Бошлари ғурра. кўкрак қафаслари, қовурғаларини синдириб ташлашган", - деб айтганди Феруза Юсуфжон қизи.

Феруза Юсуфжон қизининг отасига иқтибосан айтишича, қамоқхона зобитлари сўнги бор Юсуф Жумани "президент душманисан" деб калтаклашган.

Айни пайтда Юсуф Жуманинг ўғли Алишер дадаси ҳаёти хавф остида эканини айтади.

Алишерга кўра, унинг дадаси "ҳеч қандай айбсиз, фақат Каримовнинг шахсий душмани ҳисоблангани учун "Жаслик" қамохонасида сақланмоқда ва "ҳамон" қийноққа тутилмоқда.

Просмотров: 815 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей